Депутат Нуржигит Кадирбеков Қадамжойда ўлдирилган 14 ёшли қизнинг ўлимига жамият айбдор деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у 7-сентябрда парламент йиғинида айтди.
Депутат гапнинг бари жамиятнинг ўзида деган фикрда.
«Агар қотиллар такрор ва такрор жиноят содир этган жиноятчилар бўлса, мен ҳеч нарса демаган бўлардим. Мен уларни шафқатсизликка ўрганиб қолган, юраги қора, одам кўринишидаги шайтонлар деб [...]. Бу ҳали 30 ёшга тўлмаган болаларимиз, уйланмаган, бўйдоқ йигитлар […]. Ким айбдор? Бировни шунчаки айблаш осон. Ўз бизни бир ғалати одатимиз бор, йиқилиб қолсак зинани айблаймиз ёки қорни ё музни айблаймиз. Ҳар биримиз ўзимизга масъулиятни олайлик. Аввало, [бефарқ] жамият айбдормиз», — деди у.
Кадирбеков шафқатсизларча одам ўлдиришнинг ягона сабаби қатори миграцияни атади. Чунки, депутатнинг айтишича, Қирғизистондан 80 мингдан 100 минг нафаргача ёш боланинг ота-онаси миграцияда.
Депутат кўплаган ватандошлар болаларини қариндош-уруғларига ташлаб кетишини қўшимча қилди.
«Ўзига керак бўлмаган бола — ҳеч кимга керак эмас. Ўзинг куймаган болага бошқа биров ҳеч қачон куймайди», — дейди Кадирбеков.
Депутат болаларга меҳр етишмаётганини, «ўша меҳр етмаган болалар кейин меҳр кўрсатмайди», балки «жиноят қилган болаларнинг айби ўша ерда» деб тахмин қилди.
Бундан ташқари, Кадирбеков бундай жиноятларга массмедиада зўравонликни ва сексни пропаганда қилиш, ОАВда салбий янгиликларни тарқатиш, шунингдек криминал оламни ну романтизациялаш сабаб деб ўйлайди.
Депутат сўзининг охирида мамлакатда бундай жиноятларга йўл қўймаслик учун ўлим жазосини киргизиш керак деган фикрини айтди.
Аввалроқ шу каби таклифни Ирисбек Атажанов ҳам айтган. Халқ вакилининг бу таклифини ҳамкасблари ҳам қўллаган, уларнинг орасида Чолпон Султанбекова, Алишер Козуев, Тазабек Икрамов, Кундузбек Сулайманов, Нуржигит Кадирбеков, Адахан Мадумаров ва бошқалар бор. Аммо депутатларнинг ҳамкасби Марлен Маматалиев бу Конституцияга қарши келишини эслатган.
Ўлдирилган қадамжойлик 14 ёшли қиз
Милициядан 4-сентябрь куни Ўш — Раззаков автойўлининг 146-чақиримида Ногардан қишлоғидаги селни буриб кетувчи тоннелнинг ичида номаълум қизнинг жасади топилганини билдиришган. Боткен вилоят ИИБ ходимлари қизнинг қўллари ортига боғлангани, бўйнида эса ип билан бўғишдан қолган излар борлигини билдирган.
Мазкур факт бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган. 5-сентябрда жиноятда гумонланиб Қадамжой туманининг 1995, 1997 ва 1998-йили туғилган уч турғуни қўлга олинган.
Жиноят иши президент Садир Жапаровнинг ва бош прокурор Қурманкул Зулушевнинг шахсий назоратида.