Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг ходимлари 5-сентябрда Бош прокуратуранинг ўта муҳим ишлар бўйича терговчисини қўлга олди. У коррупцияда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати хабар берди.
Матбуот хизматининг маълумотига кўра, қўлга олинган шахс «Бишкек машинасозлик заводи» ОАЖга тегишли бўлган ер участкаларини сотишни уюштирган. Ҳаммаси бўлиб, уй-жой қуриш учун 12 та участка сотилган. Заводга тегишли бўлган ноқонуний равишда ажратилган ернинг умумий майдони 62 гектарни ташкил этган.
Матбуот хизматидан мазкур факт «Коррупция» моддаси билан рўйхатга олинганини таъкидлашди.
Терговчи МХДҚнинг тергов изоляторига киргизилди.
Аввалроқ худди шу иш бўйича коррупцияда гумонланиб Бош прокуратуранинг ва «Бишкекнинг машинасозлик заводи»нинг ходимлари қўлга олинган. Улар ҳам МХДҚнинг тергов изоляторининг вақтинчалик сақлаш жойига киргизилган.
Махсус хизматнинг маълумотига кўра, коррупция схемасини Бош прокуратуранинг Ч.Н. исмли ходими тузган — у жиноятга қатнашган Э.Б. исмли шахсга ер участкасини 460 минг долларга сотган.