Қадамжойда 14-ёшдаги қизни ўлдириш гумони билан уч киши қўлга олинди

315

Қадамжой туманида ўлдирилган 2008-йили туғилган қизнинг жасади топилди. Боткен вилоят ИИБнинг матбуот хизмати 5-сентябрда қизнинг ўлимида шубҳали қатори уч киши қўлга олинганини билдирди.

Милициядан билдирилишича, 4-сентябрда тахминан соат 15:25 да Қадамжой туман ИИБга Ногардан қишлоғининг жанубий тарафидан ўтган Ўш — Раззаков автойўлининг 146-чақиримдаги сел ўтувчи тюнелнинг ичида номаълум қизнинг жасади топилгани ҳақида маълум келиб тушган.

Воқеа жойига келган милиция ходимлари қизнинг қўллари ортига боғланганини, бўйнида ип билан бўғишдан қолган излар борлигини аниқлашган.

Мазкур факт бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Боткен вилоят ИИБдан суриштирув асносида қизни ўлдиришда гумонланиб Қадамжой туманининг 1995, 1997 ва 1998-йили туғилган уч турғуни қўлга олинганини билдиришди. Милициядан гумонланувчилардан бирининг машинасида далиллар топилиб, машинаси буюм далил қатори олинганини қўшимча қилишди.

Қўлга олинганлар вақтинча сақлаш изоляторига киргизилиб, тергов давом этмоқда.