Волейбол бўйича Қирғизистон терма жамоаси Чўлпон-Отада ўтказилган Осиё Чақирув кубоги ғолиби бўлди. Бу ҳақда Sport АКИпресс. нашри хабар берди.
ОАВ тарқатган маълумотга кўра, мусобақа 29 августдан 3-сентабргача бўлиб ўтган.
Финалда қирғизистонликлар Саудия Арабистони спортчиларини мағлуб этишди.
Турнирда Мўғулистон терма жамоасини мағлуб этиб, Ўзбекистон жамоаси учинчи ўринни эгаллади.