Ўш вилоят милициясида ишлаган Чубак Сиргакбек ўғлини нима сабабдан хизматдан олинганини вилоят прокуратураси текширмоқда. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш вилоят ИИБнинг матбуот котиби Жениш Аширбаев билдирди.
Сиргакбек ўғли ишдан кетганда муассасанинг етакчиси Женишбек Абитов уни хизматдан ноқонуний олганини айтиб, президентга мурожаат йўллаган.
Аширбаев прокуратура Сиргакбек ўғлининг мурожаатда айтган ҳар бир сўзини текширади деб ишонтирди.
«Бу маълумот ижтимоий тармоқларга чиққан кундан бошлаб иш Бош прокуратуранинг назоратида. Аммо текширувни вилоят прокуратураси олиб бормоқда», — деди у.
Аширбаев бу иш бўйича Ички ишлар вазирлигининг ички тергов хизмати ҳам текширув бошлаганини қўшимча қилди.
Милиция ходимининг ишдан бўшатилиши
Жорий йилнинг 30-августида милициянинг катта лейтенати Чубак Сиргакбек ўғли Ўш вилоят милициясининг етакчиси Женишбек Абитов уни хизматдан ноқонуний олганини айтиб президентга мурожоаат қилган.
Мурожаатда у ички ишлар органларида 11 йил хизмат ўтаганини таъкидлаган. Идорага эса Женишбек Абитов етакчи бўлгандан кейин, ошкора таъқибга учраганини айтган.
«Абитов раҳбарликка келгандан кейин ўз манфаатлари учун буйруқ бера бошлади. Мен бу буйруқларга бош эгмай, қонун доирасида ишлаганим учун ёқтиришмайди [...] Абитов мени ҳусусий қабул қилиб, “ишдан кетказаман, сени йўқ қиламан, агарда ўз ўрнингда ишлашни истасанг, нима қилиш кераклигини билсанг керак” деб пулга ишора қилди», – деб билдирган у.
Собиқ милиция ходими Ўш вилоят ИИБининг қароридан шикоят қилиб, шаҳар судига мурожаат қилган.
Ўш вилоят милициясининг матбуот хизмати эса ижтимоий тармоқларга тарқаган видео бўйича изоҳ бериб, Сиргакбек ўғли «хотини ва уч ёшли ўғлини ургани учун» хизматдан олинганини муълум қилган.
Вилоят милициясидан бу факт бўйича Қорасув туман ИИБи тарафидан «Соғлиққа енгил зиён етказиш» моддаси билан судгача тергов иши очилганини билдиришган.