Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг навбатдаги янги биноси 3-сенятбрда Ўш вилоятининг Новқат туманида очилди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати хабар қилди.
Маълумотга кўра, очилиш маросимида қўмита раҳбари Қамчибек Ташиев иштирок этган.
Матбуот хизмати янги бинода ходимлар учун барча замонавий шароитлар бор эканини таъкидлаб, замонавий техника билан жиҳозланганини қўшимча қилди.
Жорий йилнинг август ойидан ҳозиргача шу билан МХДҚнинг янги тўртинчи биноси очилмоқда. Аввалроқ, 27-августда МХДҚнинг Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманидаги бўлими янги бинога кўчирилган эди.
2021-йилнинг сентябридан бошлаб ҳукумат ўлканинг турли минтақаларида қура бошлаган. Жами бўлиб, ўша вақтдан бери мамлакат бўйича хавфсизлик хизмати учун 12 та янги бино очилди.