Президент Қамчибек Ташиевга «Қирғиз Республикасининг Қаҳрамони» номи берилди

340

МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевга энг олий даражадаги «Қирғиз Республикасининг Қаҳрамони» номи берилди. Бу ҳақда президент администрациясидан билдиришди.

Тегишли фармонга Ташиевнинг яқин дўсти, президент Садир Жапаров қўл қўйди. Шунингдек, Ташиевга «Ак Шумкар» махсус белгиси топширилди.

Президент администрациясидан Ташиевга бу ном «давлатнинг ва Қирғизистон халқининг олдида қилган катта меҳнати учун» берилганини таъкидлашди.

Президент Ташиев билан бирга давлат арбоблари Апас Жумагулов ва Медетхон Шеримқуловни ҳам худди шундай фахрий ёрлиқ билан тақдирлади. Ўлимидан сўнг «Қирғиз республикасининг Қаҳрамони» даражаси кинорежиссёр Болотбек Шамшиев ва совет давлат арбоби Арстанбек Дуйшеевга берилди.