Коррупцияда айбини бўйнига олган, Божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов муфтиятнинг Бишкекдаги янги биносининг қурилишига ҳомийлик қилади. Бу ҳақда Матраимовнинг «Исмаил-Ата» фонди фейсбукдаги саҳифасида билдирди.
Фонддан хабар қилинишича, замонавий бино Бишкекнинг Жибек-Жолу проспектида жойлашган Имом Сарахсий масжидининг ёнига қурилади. Фонднинг маълумотига кўра, капсулани солишга муфтий Замир Қори Ракиев, «Исмаил-Ата» фондининг етакчиси Райимбек Матраимов, депутат Шайлообек Атазов ҳамда бошқа диний арбоблар қатнашди.
«Мусулмонлар муфтиятнинг келажакдаги биноси Туркиянинг ва араб давлатларининг муфтиятларидан кам бўлмаган замонавий қурилиш бўлади деб ишонишади. Чунки ҳомий Райим Матраимов ўзи туғилиб-ўсган Қорасув туманида биргина Қирғизистонда эмас, бутун Фарғона водийсидаги энг чиройли масжид-мадраса қурган эди», — деб ёзди фонд.
Фонддан таъкидланишича, бинода муфтийнинг хонасидан ташқари, Олимлар кенгашининг офислари, йиғинлар ўтувчи заллари ва кутубхоналар жойлашади.
Матраимов ва коррупция
Райимбек Матраимов икки йилдан ортиқ — 2015-йилдан 2017-йилгача — қирғиз божхонаси етакчисининг ўринбосари бўлган. Аммо у божхона тизимларида у 10 йилдан ортиқ ишлаган. Бу орада у хитойлик тадбиркор Хабибулла Абдулқодирнинг яширин клани билан бирга коррупция схемасини йўлга қўйган.
Жами бўлиб Абдуқодирнинг клани Қирғизистондан камида 700 млн АҚШ долларини чиқариб кетган — бу журналистлар исботлаган миқдор холос.
Матраимов 2017-йилнинг охирида хизматидан бўшатилгандан кейин божхона бизнесида қолган — бу сафар у Қирғизистондаги уч муҳим божхона терминалини назоратга олган. Таниш-билиш ва алоқалари орқали у юкнинг бари айнан шу терминаллар орқали ўтишини қўлга олган.
Матраимов ва унинг қариндошлари коррупция схемаларининг орти билан қанча пул топишгани ҳозиргача аниқ маълум эмас. Аммо унинг оиласининг кутилмаган (ва ноқонуний) бойигани ошкора билинган. Масалан, журналистлар Қирғизистоннинг ҳудудида ҳам, чет ўлкаларда ҳам Матраимовларнинг оиласига тегишли қимматбаҳо мулкларни топишган.
Матраимов ва Абдуқодирнинг схемалари «Азаттык», «Клооп», OCCRP ва Bellingcat’нинг ҳамкорликдаги суриштирувлари орқали жамоатчиликга маълум бўлган.
Журналистларнинг суриштирувидан кейин суд Матраимовни коррупцияда айбдор деб топган. Собиқ амалдор, жазо қатори бўлгани 260 минг сом жарима тўлаган.
АҚШнинг Молия вазирлиги Райимбек Матраимовни 9-декабрда, Коррупцияга қарши курашишнинг халқаро кунида «Магнитский рўйхати»га киргизган.
Магнитский рўйхат — жиноятчилар ва коррупционерлар киргизилган санкция рўйхати. У солиқларни ноқонуний қайтариш орқали бюджет маблағларини ўғирлаш ҳақида айтиб бергандан кейин қўлга олиниб ва вафот этган россиялик аудитор Сергей Магнитскийнинг номи билан аталган.