Баткен шаҳрининг мэрияси 3 млн сомга қурилаётгани айтилган ҳожатхонанинг қурилиши бўйича изоҳ берди. 22-августда муниципалитет ҳожатхонани қуришга 3 млн сом сарфланишини айтган эди.
29-авугстда эса мэрия бу оддий ҳожатхона эмас, тўлақонли санитария-хизмат кўрсатиш мажмуаси бўлишини тушунтирди. У ерда ҳожатхонадан ташқари душ, кир ювувчи жой, кимёвий тозалаш жойи, хатто сартарошхона ҳам бўлади.
Мажмуанинг умумий майдони 144 квадрат метрни ташкил қилади. У «Жаштык» паркида жойлашган.
«Бундай мажмуалар, кимёвий тозалаш жойи бунга қадар Баткенда бўлмаган. Бари билганидек, аввал ҳожатхоналар эски конструкцияда қурилар эди. Ҳозир у замонавий усулда қурилмоқда. Биз буни яхшилаш учун ва шаҳардикларнинг ўзини хизмат кўрсатиш ҳамда шаҳарнинг инфраструктурасини ривожлантириш деб ҳисоблаймиз», — деб билдирди «Клооп»га мэриянинг матбуот хизмати.
Комплекснинг ўзи, мэриядан билдирилишича, ҳусусий тадбиркор Максатбек Калматовнинг ҳисобиддан қурилмоқда.
«Бунга қадар маиший мажмуани қуриш учун “Энг яхши лойиҳа” танлови эълон қилинган. Танловда ғолиб бўлган тадбиркор бино қурилиб, фойдаланишга берилган вақтдан бошлаб келишув асосида мэрияга ижарага ҳақини тўлаб туради», — деб айтишди мэриядан.
Бу мажмуадан ташқари «Женгиш» паркида ҳам қурилиш қиймати 5 млн сомлик ҳожатхона қуриш режалаштирилмоқда. Мэрияда у Қирғизистонда туризмни ривожлантириш фондининг ҳисобидан қурилишини билдиришди. Мэриянинг маълумотига кўра, ҳозирча фонд қурилишнинг лойиҳаси бўйича ҳеч қандай маълум берилгани йўқ.
Мақоланинг муаллифи Кайрат Бердишалиев.