Қоракўлда 12 миллион 939 минг сомга бешта жамоат ҳожатхонасини қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Давлат харидлари порталида хабар берилди.
Порталнинг маълумоти бўйича, тендерни Қоракўл мэриясининг Муниципал мулкни бошқариш департаменти эълон қилган.
24.kg сайтининг маълумотига кўра, ҳожатхоналар Парк кўчасида, Тинистанов ва Қутманалиев кўчаларининг чорраҳасида, Тагай Бий, Пушкин ва Береза номидаги истироҳат боғларида қурилади.
Ҳожатхоналарнинг ҳар бирига 2 миллион 587 минг сом тўлаб бериш режалаштирилмоқда.
2 млн сомлик туалетлар Қирғизистонда деярли янгилик бўлмай қолди.
Бир кун аввал ижтимоий тармоқларда Боткен мэрияси шаҳардаги «Ёшлик» истироҳат боғида 3 миллион сомлик ҳожатхона қурилаётгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Бунга қирғизистонликлар салбий муносабат билдиришган.
Кийин мэриядан ҳожатхона эмас, икки қаватли санитария-маиший мажмуаси қурилаётганини айтишган.
2021-йилнинг декабрида эса Сокулук туманидаги Томонку чуй қишлоғида №1 мактабга қарашли 2 млн сомга қурилган ҳожатхонанинг очилиши бўлган.
Қоракўлда бунга қадар ҳам мактабнинг ҳудудида кўча ҳожатхонаси қурилган. Ўшанда ҳожатхона прокуратуранинг эътиборини тортган эди.
Мамлакатда жамаот ҳожатхоналари муҳокамага олинган ҳолатлар кўп учрайди, чунки уларнинг аксарияти ёмон аҳволда.