Ҳарбий институтнинг курсантлари учраган йўл ҳалокати бўйича иш қўзғалди

Ҳарбий институтнинг курсантлари учраган йўл транспорт ҳалокати бўйича жиноят иши қўзғалди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигидан хабар беришди.

Муассасанинг маълумотига кўра, ҳозирда ҳарбийлар шифокорлар назоратида. Йўл ҳалокатида жабрланганларнинг аҳволи «қаноатланарли» экани айтилди.

Уларга барча керакли дори-дармонлар берилиб, тиббий текширувдан ўтиш ва жарроҳлик амалиёти учун ёрдам кўрсатилади.

27-августда «Ата-Бейит» тарихий мемориал комплексига яқин ерда 25 курсант бораётган машина аварияга учраган.

Авария курсантлар тарихий мемориал комплексда ҳарбий қасамёд қилгандан кейин Бишкекка қараб йўл олишганда юз берган.

Техник камчилик сабаб машина йўл четидаги дарахтни урган. Унинг оқибатида жам 21 киши, уларнинг қаторида ҳайдовчи ҳам жабрланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.