Жалолободда экстремистик фикрларни тарқатишда гумонланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБнинг матбуот хизматидан билдиришди.
Маълумотга кўра, гумонланувчи мамлакатда тақиқланган диний-экстремистик, террористик ташкилотлардан бирининг материалларини очиқ турда сақлаб, ижтимоий тармоқларда бўлишиб, чақириқлар қилгани аниқланган.
Мазкур факт бўйича жорий йилнинг 18-июнида жиноят иши қўзғалиб, тегов бошланган.
Диний-лингивистика ва техник экспертизалар эса гумонланувчи Қирғизистонда тақиқланган диний-экстремистик, террористик «Ўзбекистон Ислом Ҳаракати» ташкилотига тегишли материалларини бўлишиб юрган деган хулоса чиқарган.
Тўпланган далиллар асосида 24-август куни гумонланувчи қўлга олинган. Бу орада Жалолобод шаҳар ИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилди.
Тергов давом этмоқда.
Муаллиф: Бакай Алмаз