Ўш: «Ўғирлик»да айбланган киши тергов қамоғида ҳалок бўлди

317
Иллюстратив сурат

24-августда Ўш шаҳридаги тергов қамоғида ўтирган 33 ёшдаги киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Клооп»га ЖИДХдан билдиришди.

Маълумотга кўра, у қамоққа вақтинча сақлаш жойидан 22-августда кўчирилган. Шахс «Ўғирлик»да айбланаётган бўлган.

24-августда эса унинг камерадошлари айюланувчи ҳушини йўқотганини айтишиб,  шифокорлар чақирилган. Соат 16:50да тиббиёт ходимлари унинг ҳалок бўлганини аниқлашган.

«Айбланувчи қабул қилинаётганда юрак касалидан шикоят қилган. Шунингдек икки сонида кўкарган доғлар бўлган», — деб таъкидлашди Жазони ижро этиш давлат хизматидан.

25-августда унинг жасади яқинларига ўтказиб берилди.

Ҳозирда мазкур факт бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

Муаллиф: Бакай Алмаз