Норин шаҳрининг мэри Канболот Тутуев ўқувчилари Умум республика тестидан (УРТ) олтин сертификат олган ўқитувчиларга автомобил совға қилинишини билдирди. Бу ҳақда амалдор Фейсбук саҳифасига ёзди.
«Бу ташаббус ҳар бир ўқитувчига стимул бўлади деб ишонаман. Келгуси ўқув йилнинг натижаси бўйича Норин шаҳридаги мактаблардан ким УРТнинг Олтин сертификатини олса, ўша ўқувчининг ўқитувчисига автомобил совға қиламиз. Молия манбаларини топишни ва шу ишни охирига чиқаришни ўзим назорат қиламан», — деб ёзди Тутуев.
Шу билан бирга, Нориннинг мэри ўқитувчиларни янги ўқув йилининг бошланиши билан табриклади.