Милиция жинсий тажовуз қилганликда айбланган хореографни сўроққа олди

294

Милиция хореограф ва продюсер Чубак Канатбек ўғлини сўроқ қилди. Аввалроқ қирғизистонлик раққоса Элиф Туралиева хореграф унга 2019 йили жинсий тажовуз қилганини айтиб чиққан эди.

Бишкек шаҳрининг Ленин тумани ИИБдан «Клооп»нинг мухбирига Канатбек ўғли гувоҳ сифатида сўроқ қилинганини билдиришди. Милициядан раққоса қизга нисбатан экспертиза тайинланиб, терговгача текширув олиб борилаётганини қўшимча қилишди.

Аввалроқ Элиф Туралиева Teens.kg лойиҳасига ва «Клооп»нинг журналистларига хореографнинг жинсий тажовузига дучор бўлгани ҳақидаги воқеасини айтиб берган. Қизнинг айтишича, 2019-йили улар рақс гуруҳи билан бир уйда бирга яшашган, продюсер эса кўп вақтларда уларнинг уйида тунаб қолган. Ўша вақтда Туралиева балоғатга етмаган қиз бўлган.

Элифнинг воқеаси жамоатчиликда резонанс яратиб, кейин ўша рақс гуруҳидаги бошқа қизлар ҳам ўзларининг Канатбек ўғли билан боғлиқ шу каби воқеаларини бўлиша бошлаган.

Хореограф ўзи унга қўйилган барча айбловларни рад этмоқда. Чубак Канатбек ўғли «Клооп»нинг журналисти билан суҳбатда ҳозирча «тергов» бораётгани сабабли изоҳ бера олмаслиги билдирган. Аммо вазиятнинг тафсилотлари аниқлангандан кейин таҳририятга ёзишни ваъда қилган.

Милиция Элифнинг аризасини қабул қилиб, текширувни бошлаганига қарамай, қизнинг айтишича, милиция ходимлари «аризани олиб, иш қўзғашни истамай» босим ўтказишган.

Материалнинг муаллифи: Надежда Семёнова