Ишлатилган ва бекор қилинган автомобиль рақамлари 7,4 млн сомга сотилди

338

«Унаа» давлат муассасасида автомобилларнинг ишлатилган ва бекор қилинган давлат рақамларини сотиш бўйича аукцион бўлиб ўтди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берди.

Аукционда рангли металнинг бошланғич баҳоси 90 сом деб белгилиб, 99 сом таклиф қилган иштирокчи ғолиб деб топилган. Жами бўлиб, «Унаа» 74 601 килограмм алюминий сотган. Шундай қилиб, аукциондан тушган маблағ 7 млн 412 минг 355 сомни ташкил қилган.

«Унаа»дан улар бекор қилинган автомобиль рақамларини ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида ким ошди савдосида сотганликларини айтишди. Ким ошди савдосидан тушган маблағ давлат бюджетига ўтказилди.

Материал устида ишлаган: Надежда Семенова