Сокулук: Аёлини калтаклаганликда гумонланган шахс мамлакатдан чиқиб кетмоқчи бўлган вақтда ушланди

286

Чуй вилоятининг Сўқулук туманида хотинини калтаклаганликда гумонланган шахс  Россияга кетишга ҳаракат қилаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят милициясининг матбуот хизмати хабар берди.

Милиция қўлга олинган шахс вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилганини маълум қилди. Мазкур факт юзасидан «Оиладаги зўравонлик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилаётганини таъкидлашди.

16-августда 28 ёшли аёл Миллий госпиталга танасида оғир жароҳатлар билан мурожаат қилган. У бир кун аввал эри томонидан калтакланганини айтган.

Бу бўйича Сўқулук туман ИИБи терговгача текширувни бошлаган. Жабрланувнинг соғлигига келтирилган зарарнинг оғирлигини текшириш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Оилавий зўравонлик ва фемицид

Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг тинчлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда (WPS Index) Марказий Осиё давлатларининг ичидан энг хавфли ўлка деб ҳисобланади. Мазкур индексда Қирғизистон аёлларнинг вазияти баҳоланган 170 давлатнинг ичидан 97-ўринни эгаллаган.

Шунингдек, Amnesty International 2021-йили Қирғизистонда оилавий зўравонлик «кенг миқёсда» бўлганини таъкидлаган. Ташкилотнинг баёнотида жабрланганлар зўравонлардан иқтисодий жиҳатдан қарам бўлгани сабаб ва гап-сўз бўлишдан қўрққанидан милицияга кўп ҳам мурожаат қилмагани айтилган.

ИИВнинг маълумотига кўра, ўтган йили мамлакатда 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик факти қайд этилган.

Оиладаги зўравонни реал муддатга судлаш жуда қийин — жиноят ишларининг асарияти маъмурий жавобгарлик қатори кўриб чиқилади, у ерда айбдор одам жарима тўлаб ёки маъмурий ишларга жалб қилиниб жазодан қутилиб кета олади. Айни вақтда жазога тортилмаслигини билиб, оилада зўравонлигини давом эттираверади.

Доимо бўлиб турган оилавий зўравонлик аёлларнинг эрлари, фуқаролик никоҳда бирга яшаган одамлари ёки собиқ шериклари тарафидан ўлдирилишига олиб келади. Одам ўлдиришнинг бу тури фемицид деб аталади.

Агар сиз ёки яқинларингиз зўравонликка дучор бўлсангиз кризис марказиларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Муаллиф: Медина Купсулдаева