Ўш: Кам таъминланган 350 оилага кичик бизнес очиш учун 100 минг сомдан берилади

319
Иллюстратив сурат

Ўш вилоятида кам таъминланган 350 оиланинг кичик бизнес лойиҳаларини қўллаш учун 100 минг сомдан берилади. Бу ҳақда вилоят администрациясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, қўллов «Оилага кўмак» нафақа пулини олган оилаларга кўрсатилади. Хоҳловчилар кичик бизнес лойиҳасини ёзиб, маҳаллий ҳукумат вакилларига мурожаат қилиши керак.

Лойиҳаларни махсус комиссия кўриб чиқиб, амалга оширишга мумкин бўлганларини танлаб олишади. Жами бўлиб вилоят бўйича етти туманнинг ҳар биридан 50дан оила танлаб олинади.

Вилоят администрациясидан ҳозирда жой-жойларда махсус комиссия ишлаётганини қўшимча қилишди.

Бунга қадар Бишкек шаҳрида кам таъминланган оилаларни қашшоқликдан чиқариш учун 35 млн сом ажратилган. Унда меҳнат, ижтимоий таъминот ҳамда миграция вазирлиги мамлакат бўйича «Социал контракт» лойиҳаларини амалга ошираётгани маълум бўлган.

Лойиҳа учун бюджетдан жами бўлиб 282 млн сом бўлинган. «Соцконтракт» кам таъминланган оила ёки уларнинг гуруҳи билан ҳудудий бўлимнинг ўртасидаги ўзаро масъулиятлар ҳақида келишув қатори ишлаши таъкидланган.

Лойиҳанинг мақсади қуйидагилар экани айтилган:

  • Оилаларнинг эркин меҳнат ва мулк потенциалини жамоат манфаати ишларига жалб қилиш;
  • Оилаларнинг ижтимоий жавобгарлигини ортириш ва уларнинг ҳатти-харакатларининг мустақиллик мотивини камайтириш;
  • кичик бизнесни ривожлантиришга ёрдам кўрсатиш;
  • янги иш ўринларини тузишга илҳомлантириш.

Қашшоқликнинг даражаси

Миллий статистика қўмитасининг сўровномасининг натижасига кўра, мамлакат бўйича қашшоқлик даражаси 2021-йили 33,3%ни ташкил қилган. 2020-йилга нисбатан қашшоқликнинг даражаси 8%га ўсган.

2021-йили 2 млн 244 минг киши қашшоқлик даражасида яшаган, уларнинг ичидан 62,7%и — қишлоқ турғунлари. Бу билан бирга 17 ёшгача болаларнинг 40,5%и ёки 1 млн 72 минг бола камбағаллик шароитида яшаган.