Бишкек мактаб директорлари ота-оналарни махсус мактаб формасини сотиб олишга мажбурлагани учун ишдан бўшатилиши мумкин. Бу ҳақда Бишкек шаҳар мэриясининг матбуот хизмати хабар берди.
Нима бўлмоқда?
«Болаларни ҳимоя қилиш лигаси» жамоатчилик фондининг етакчиси Назгул Турдубекова айрим мактаб администрациялари ота-оналарни 8 минг сомга махсус форма сотиб олишга мажбур қилаётганини айтиб чиққан. Унинг айтишича, айрим бир мактаблар, форма тиктиришга ҳам мажбурлаган.
«Пандемия болаларнинг сифатли билим олишига махсус форма эмас, ўқитувчиларнинг мутахассислиги таъсир этишини кўрсатди. Унинг устига, мактабларга берилган жекетлари билан бўлган қора қизил ва бошқа рангда бўлган формаларнинг бари сифатсиз, қулай эмас кўпчилиги синтетика. Ота-оналар канцеляр товарлар билан озиқ-овқат қимматлагани сабаб махсус форма олишга маблағ йўқ бўлиб, болалар боринигина кийиб боришади деб ёзишмоқда», — деб ёзган Турдубекова.
Турдубекова таълим вазирлиги ва Бишкек шаҳар мэрияси 2022-йили ота-оналарни махсус форма сотиб олишга мажбурламаганини эслатди.
Шунингдек, у ота-оналар пандемиядан кейин юзага келган инқирозли вазият туфайли мактабларда болалар учун классик услубни қолдиришни ва уларни форма сотиб олишга мажбурламасликни сўраётганини таъкидлади.
Мэрия нима дейди?
Бишкек мэрияси умумтаълим муассасаларида мактаб формаси, қонун бўйича, «классик характерга» эга эканини, бошқача айтганда, усти оқ, ости қора бўлиши керак деб билдиришди.
Муниципалитетнинг маълумотига кўра, шаҳарнинг ҳудудида бошқа форма киргизилмаган.
«Умумтаълим муассасалари тарафидан мактаб формасини сотиб олишга мажбурлашнинг конкрет фактлари аниқланган ҳолда директорларга тартиб жазо чоралари, шу билан бирга эгаллаган хизматидан бўшатишгача чоралар кўрилади», — деб огоҳлантиришди мэриядан.