Қирғизистонлик спортчи Интимак Мурадил ўғли Туркияда ўтаётган Ислом бирдамлик ўйинларида анъанавий камондан отиш бўйича олтин медални қўлга киритди.
Бу мазкур ўйинда Қирғизистонлик спортчилар қўлга киритган саккизинчи олтин медаль бўлди. Жами бўлиб ўлканинг ҳисобида 26 медаль бор — унинг саккизи олтин, олтиси кумуш, 12си бронза.
Ислам бирдамлиги ўйинларининг расмий очилиши 9-августда Туркиянинг Конья шаҳрида ўтган.
Ўйиннинг очилишида Қирғизистоннинг байроғини курашчи Атабек Азизов ҳамда енгил атлетчи Айнуска Калил қизи кўтариб чиққан.
Чемпионат 18-августга қадар давом этади. Унга дунёнинг 56 ўлкасининг тўрт минг нафарга яқин спортчи қатнашиб, спортнинг 20 тури бўйича 483 комплект медаль ўйнатилмоқда. Мусобақага 25 қирғиз спортчиси қатнашмоқда.