Жетим-Тоони ишлатиш: Фаол Жекшеналиев «нотўғри маълумот тарқатгани» учун қўлга олинди

246

Фейсбукдаги «Полит Узник» саҳифасининг админтсратори, фаол Ирис Жекшеналиев Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига 48 соатга қамалди. Бу маълумотни «Клооп»нинг мухбирига ИИВнинг матбуот хизмати тасдиқлади.

Улар  фаол 14 августда МХДҚнинг собиқ етакчиси Абдил Сегизбаевнинг Норин вилоятидаги Жетим-Тоо кони бўйича аввал айтган видеосини эълон қилгани учун ИИВга сўроққа чақирилганини билдиришди.

ИИВдан билдирилишича, сўнгги пайтларда ҳудудда Жетим-Тоо конини ишлатишнинг атрофида турли келишмовчиликлар юзага келиб, «маълум бир шахслар конни ишлатишга қарши чиқишга ундаб, ижтимоий тармоқларда турли маълумотларни фаол тарқатмоқда».

«“Полит Узниктин” саҳифасига чиққан айрим маълумотлар хавотир уйғотади, чунки айрим фаоллар билан махсус одамлар қарама-қаршиликни яратган, аниқланмаган маълумотларни тарқатиб, ҳудудларда вазиятни кескинлаштириб, жамоатчилик фикрини бузишдан манфаатлари бор экани сезилмоқда», — деб билдирди ИИВдан.

Бошқарманинг маълумотига кўра, Жекшеналиевга нисбатан «Оммавий тартибсизликлар» («Ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига фаол бўйсунмаслик ва оммавий тартибсизликлар, шунингдек, фуқароларга нисбатан зўравонликка чақириш») моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Фаол 14-августда ИИВнинг Тергов хизматига сўроққа олиб келинган. Жекшеналиев қўлга олингандан кейин унга сиёсий ҳарактерда жиноят иши қўзғалганини ёзган.

«Мен синмайман! Мен чиқаман!» — деб ёзган мурожаатида.

14-августда президент Садир Жапаров Фейсбукдаги саҳифаси орқали Норин вилоятидаги Жетим-Тоо конини ишлатиш ҳақидаги маълумот бўйича мурожаат қилган.

Жапаров «Жетим-Тоо қоравулига айланганларни» элнинг бошини айлантиришни тўхтатишга чақирган. У ҳозирда конни ишлатмоқчи бўлган ҳеч ким йўқлигини таъкидлаган. Аммо президент геология ишларини олиб бориб, заҳирани аниқлаб қўйишгагина буйруқ берилганини қўшимча қилган.