«Башта» нашрининг журналистлари нима учун Қирғизистоннинг рус тилида «Киргизия» деб атамаслик кераклиги ҳақида видео тайёрлади.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Журналистлар, Конституцияга кўра, рус тилида давлатнинг икки аталиши — Қирғиз Республикаси (Кыргыз Республикасы) ва Қирғизистон (Кыргызстан) — бор эканини эслатишди. Улар айнан шу учун Қирғизистонни «Киргизия» деб айтиш тўғри эмас деб ҳисоблашади.
Видео муаллифлари Россиянинг аксарият сиёсатчилари Қирғизистоннинг «Киргизия» деб аташини таъкидлашди. Аммо 1991-йилдан бери «Киргизия» деган номдаги давлат йўқ. Қирғизистон Россия империясига, кейин Советлар Союзига бўйсунган вақтда «Киргизия» деб аталиб турган.
«Давлатнинг номини ўзгартирди — бу ўта муҳим нарса. Бу давлат мустақиллик бўлди ҳамда уни қандай аташини ўзи ҳал қилади деган маънони англатади. Давлатни у истагандек аташдан бош тортиш — унинг мустақиллигини тўғатмаслик бўлиб ҳисобланади», — деб айтилади видеода.
Шунингдек журналистлар, Қирғизистон (Кыргызстан) ҳар бошқа тилда турлича аталиб юрганини ҳам таъкидлашди. Масалан, немис тилида «ы» товуши йўқ бўлгани учун «Кыргызстан» деган сўзда у «и» ҳарфига алмаштирилади.
Инглиз тилида эса «ы» «у» ҳарфига алмашади. Аммо рус тилида гапирганда «ы» деган ҳарф ҳам товуш ҳам бор. Журналистлар мисол қаторида Тива (Тыва) Республикасининг Қизил (Кызыл) шаҳрини келтиришди.
Постколония буллинги
Аввалроқ «Баштан Башта» ҳаракатининг фаоллари Қирғизистоннинг (Кыргызстан) ўрнига «Киргизия» деган номни қўлланишни постколония буллинги деб аташган.
* Постколония буллинги — бу бир даврда колония бўлган давлатларга фаол ва пассив турдаги агрессия. Бу агрессия постколония давлатларининг мустақиллик деган мақомига қарши йўналтирилган.
Россиянинг аксарият сиёсатчилари билан ОАВлари қайсидир бир вақтда Советлар союзининг таркибига кирган ўлкаларни эски номи билан аташни давом эттириб келишади.
Буларга масалан Латвия, Литва ва Эстония киради — улар бир неча марта ўзини «Болтиқ давлатлари» («государствами Балтии» )деб атанглар деб илтимос қилишган. Аммо шунга қарамай Россиянинг ОАВлари «Прибалтика» атамасини қўлланиб келади.
Шунингдек бу кўриниш «Туркмения», «Молдовия», «Белоруссия» деб ҳам аталган Туркманистон, Молдова ва Беларус Республикасига ҳам тегишли.
Қирғизистон колония бўлганми?
«Клооп»нинг асосчиларидан бири Бектур Искендернинг айтишича, Қирғизистон Россиянинг колонияси бўлган.
У Марказий Осиё ресурслар ва ерлар учун Россия империяси тарафидан босиб олинган — бу колониализмнинг асосий белгиларидан бири деб ҳисобланган. Шунингдек, Искендер маҳаллий халқлар маълум бир вақтгача ўз маданиятига жиддий тарзда аралашув бўлганини сезишмаган, аммо кейинчалик бу бари бир ишга ошган деб қўшимча қилган.
«Бу айниқса 1930-йиллардаги оммавий турда руслаштиришнинг бошланиши билан пайқалган. Колоноализмнинг яна бир ошкора белгиси — бу, масалан, кўплаган совет мактабларида маҳаллий тилда ўқитилмаган», – деб ёдга солган «Клооп»нинг асосчиларидан бири.
Искендер Қирғиз ССРидаги рус тилли мактабларда 1990-йилларнинг бошигача ҳеч қандай қирғиз тил дарси ўтилмаганини мисол келтирган. Натижада, юз минглаган этник қирғизлар қирғиз тилини билишмайди, қирғиз тилини билган этник руслар эса жуда кам — бу ҳам колониализмнинг классик кўринишларидан бири деган у.
«Қирғизистоннинг яшовчилари рус империяси билан совет даврига нисбатан қандай муомалада бўлмасин барида ҳам бу замонлар ижобий нарсалар билан боғланмайди», — деб айтган у.
Украинадаги уруш
Россия тарафидан бўлган постколония буллинги 24-февралдан бери кенг кўламли уруш давом этаётган Украинага ҳам тегди.
1993-йили Украина ҳукумати «в Украину» деган вариантни меъёрий деб тан олишни талаб қилганига қарамай, россиялик сиёсатчилар ва оммавий ахборот воситалари «на Украине» деб айтишни давом этишмоқда.
Украина ҳукуматининг айтишича, ўз мамлакатининг номига «на» предлогининг «на Украину» деган ибораси билан этимологик боғлиқлиги бор.
Россия ҳарбийлари қўшни давлатга кенг кўламли ҳужумни бошлаганига 5 ойдан кўпроқ вақт ўтди.
Украинага ҳужумдан сўнг Европа Иттифоқига кирган давлатлар, АҚШ ва Буюк Британия Россияга қарши иқтисодий санкциялар киритган.
Айни пайтда Қирғизистон ҳукумати Украинадаги уруш масаласида ўртоқ позицияни ушлашини бир неча бор таъкидлаган.
Июлнинг ўрталарида Америка Қўшма Штатлари Қирғизистонни санкция солинган товарларни Россия ва Беларус ҳудудига ўтказиши мумкин дейилган транзит давлатлар рўйхатига киритган.
Мутахассисларнинг фикрияа, агар Қирғизистон компаниялари ёки банклари санкция қўйилган товарларни Россияга ташишга ёрдам берса, бу Қирғизистонга ҳам санкция жорий этилишига сабаб бўлиб қолиши мумкин.