ИИВ милиция формасини кийиб машиналарни тўсган болаларнинг видеоси бўйича текширув бошланди

Ички ишлар вазирлигига қарашли Йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси милиция формасини кийиб, йўлда машиналарни тўсган икки киши тушунтириш бераётганини маълум қилди.

Маълумотга кўра, 26 ёшдаги А.Т. ва 18 ёшдаги А.у.К. номли болалар ҳазил тариқасида видео олиш учун йўлда автомобилларни тўсишган.

 

@ularbek__ #выдаютсебязагаишников #какэтопонять #гаи #гаибишкек #маикызматкерлери ♬ оригинальный звук - Ularbek__

Бошқарманинг вакили болалар йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасида ишламайди деб таъкидлади.

«Болалар милиция формасини кийиб олиб, ҳазил тариқасида видеога тушган. Пранк. Формани қаердан олиб кийгани, бу қандай бўлгани аниқланади», — дейилди бошқармадан.

Видеоматериаллар юзасидан ИИВнинг Ички тергов хизмати томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бошқарув текширувдан сўнг тўлиқ маълумот беришга ваъда берди.