Ўш шаҳрида таълимда тенгликка бағишланган деворий сурат пайдо бўлди. У тақдимоти 11 август куни бўлади.
Мурал шаҳарнинг Анар туманидаги 13-уйда жойлашган.
Лойиҳадан кўзланган мақсад – санъат орқали аёлларнинг имкониятларини кенгайтиришга чақириш, шунингдек, жамоатчилик эътиборини барча учун тенг таълим масалаларига қаратишдир.
Ғоя ёш рассомлар Вера Адрианова ва Арслан Наринбековга тегишли. Лойиҳа Youth of Osh ташкилоти томонидан амалга оширилиб, Роза Люксембург жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси кўмагида амалга оширилди.
Қирғизистонда қизларнинг аксарияти таълим олиш ва касб танлашда стереотипларга дуч келади: уларга танлаган касбинг «аёлларга мос эмас» ва бошқасини танлаш керак деган сабабларни келтиришади.
Одатда бундай сўзларни фан, IT, архитектура ва ҳатто режиссёрликка борадиган қизлар кўпинча бундай сўзларни эшитишади.