Иссиқкўл вилоятида милиция ходимлари тўққиз ёшли қизга нисбатан нохуш хатти-ҳаракатлар содир этганликда гумон қилинган 28 ёшли йигитни қўлга олди. Бу ҳақда Балиқчи шаҳар ИИБ хабар берди.
Милициядан жабрланган қизнинг онасига асосланиб, воқеа 29 июль куни кечқурун содир бўлганини маълум қилди. Унда аёлнинг сўзларига кўра, номаълум эркак унинг қизини кўп қаватли уйлардан бирига олиб келиб, нопок ишларга қўл урган. У кўчада кетаётган одамларни пайқаб қочиб кетган.
Ўсмир қиз милицияга осилган гумонланувчи тахминан 25-30 ёшларда бўлиб, ундан спиртли ичимлик ҳиди келаётганини айтган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Нопок ҳаракатлар» моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қўлга олинди. Милиция маълумотларига кўра, у Балиқчи шаҳридаги дам олиш уйларидан бирида шартнома асосида ишлаган шахс.
Воқеа Балиқчи ИИБнинг жиноятлар реестрига қайд этилиб, гумондор 2 ойга қамоққа олинди. Иш юзасидан тергов давом этмоқда.
Болаларга нисбатан зўравонлик
Қирғизистонда 2022-йил бошидан бери болаларга нисбатан 400 дан ортиқ зўравонлик ҳолатлари қайд этилган. ИИВ маълумотларига кўра, мазкур 400 та ҳолатнинг 55 таси жинсий зўравонликдир.
Рўйхатга олинган 55 та жинсий зўравонлик ҳолатлари орасида: 19 таси зўрлаш, 5 таси жинсий зўравонликка уриниш, 23 таси вояга етмаган қизларга нисбатан жинсий зўравонликка уриниш ва 8 таси нопок ҳаракатлардир.
Шуниндек болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари йил сайин ортиб бормоқда.
Меҳнат вазирлигида кун-тун ишлаган бепул тез ёрдам рақами мавжуд. 111 рақами орқали мамлакатнинг ҳар бир фуқароси боғланиб, психологик ёрдам олиши мумкин. Психологлар катталарга ҳам, болаларга ҳам маслаҳат беришлари мумкин. Шунингдек, болалар ва ўсмирлар учун Бишкек шаҳрида Болаларга ёрдам маркази мавжуд. Қуйидаги рақамлар орқали боғланишингиз мумкин: +996773192099 ва +996707079597.
Жалол-Обод шаҳрида ҳам болалар учун «Ак жол» реабилитация маркази фаолият кўрсатмоқда, марказнинг алоқа рақами: +996773741191.
Агар сиз ёки яқинларингиз зўравонликни бошдан кечираётган бўлса, қуйидаги кризис марказларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Кризис марказларнинг манзиллари:
- «Шанс» кризис маркази: Бишкек, Чүй проспекти 207, 509-хона - 0709 710 320;
- «Сезим» кризис маркази — Бишкек, Табишалиев кўчаси 3 - 0312512640
- «Энсан — Диамонд» жамоат ташкилоти — Ўш, Ленин кўчаси 205/105 - 0772328960
- «Акилкарачач» кризис маркази — Ўш вилояти Гулча қишлоғи - 0555281423
- «Аруулан» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси 205 - 0776380777
- «Ак журок» кризис маркази: Ўш, Ленин кўчаси 205 - 0 550 231 329, 0 322 245 976
- «Мээрбан» кризис маркази — Ўш, Ленин кўчаси 312/23 0773843461
- «Тендеш» кризис маркази — Норин, Қирғиз кўчаси 31/3 0700257890
- «Маана» кризис маркази — Талас, Тагайбаев кўчаси 274/2 0557484713
- «Жанил Мирза» кризис маркази — Баткен, Сидиков кўчаси 3 0777393077
- «Каниет» кризис маркази — Жалал-Абад, Б. Осмонов кўчаси 113 0372255084
- «Аялзат — аёллар ташаббусини қўллаб-қувватлаш» жамоат бирлашмаси: Каракол, Абдрахманов кўчаси 105-14 - 0392 251 091, 0553 835 717;
- «Алтинай» кризис маркази — Чолпон-Ота шаҳари - 0709 694 550
- «Мээрман» кризис маркази — Қоракўл шаҳри - 0706 383 637
- «Химая» аёлларга ёрдам бериш ва реабилитация маркази: Қоракўл - 0702 223 535 — бевосита алоқа рақами - 0551 733 390.
Мақола муаллифи: Жаркинай Жээналиева.