Журналист Шоҳрух Саипов унга нисбатан таҳдидлар бўйича милицияга ариза ёзди

328

Журналист Шоҳрух Саипов 9-августда унга нисбатан таҳдидлар бўйича шаҳар милициясига ариза ёзди. Бу ҳақда у ўзининг Фейсбук саҳифасида билдирди.

Саипов аризасига барча фактларни илова қилганини таъкидлади.

Ўш шаҳар ИИБдан эса «Клооп»га журналистнинг аризаси қайд этилганини тасдиқлашди. Ҳозирда текширув ишлари бошлангани айтилди.

Жуналист аввалроқ Ўш аэропортидаги ва «Достук» ўтказиш пунктидаги такси ходимларининг чет элликларга зўравонлиги бўйича айтиб чиққандан кейин унга нисбатан таҳдид бўлаётганини билдирган.

«Кимдир мени провакацияда, кимдир миллатлар аро низони қўзитишда айбламоқда. Яна бири "мени қамаш кераклигини" айтади. Танишларимдан менинг рақамимни ҳам сўрашаётган экан», — деган у.

Саипов кўпинча ўзбекистонлик фуқаролар ҳуқуқларининг бузилиши бўйича мавзуларни ёритиб келади. У 4-августда Ўш вилоят ИИБга сўроқ бериб чиққан. Бунга унинг 21-июлда Ўш аэропортида таксистларнинг зўравонлигига дуч бўлгани бўйича ёзгани сабаб бўлган. Шу сабаб у Ўш вилоят ИИБга сўроқ берган.

Жорий йилнинг февралида у «Достук» ўтказиш пунктида таксистларнинг чет элликларга қилган қўпол муомаласи ҳақида айтиб чиқиб, бу бўйича ҳам милицияга чақирилган.

Таксистларнинг зўравонлигига ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистоннинг фуқаролари ҳам шикоят қилишган. Ҳозирда бу масала бўйича Ўш вилоят ИИБи текширувни олиб бормоқда.

5-августга кўра Ўш аэропортидаги 105 нафар такси ҳайдовчиси милицияга чақирилию, 25 нафари сўроқ берган.