Давлат айбловчиси БМТнинг Рузиев бўйича чақириғини «Қирғизистонга босим» сифатида баҳолади.

341

Қоракўл шаҳар судида қалбаки тиббий маълумотномадан фойдаланганликда айбланган ҳуқуқ ҳимоячиси Камил Рўзиев иши бўйича томонларнинг тортишувлари якунига етди. Бу ҳақда «Клооп» журналистига Рузиевнинг ўзи маълум қилди.

Унга кўра, судда давлат айбловчиси ҳуқуқ ҳимоячисининг «Ҳужжатларни қалбакилаштириш» моддаси бўйича адвокатнинг айби тўлиқ исботланганини таъкидлаб, унга 5 йил қамоқ жазосини тайинлашни, бироқ амнистияга боғлиқ озод этишни илтимос қилган.

«Судда адвокатим жиноят ишини қўзғатиш ва уни тергов қилишда жуда кўп қонунбузарликлар бўлганини айтди. [Масалан, бундай ишларни МХДҚ текширилмаслиги керак]. [Шунингдек] МХДҚ судга келтирилган ҳужжатлар жавобгарликка тортиш учун ҳужжат ҳисобланмаслигини айтди», — деди ҳуқуқ ҳимоячиси.

У судга гувоҳ сифатида келган Бирлашган оилавий тиббиёт маркази директори Рузиевга берилган тиббий маълумотнома расмий ҳужжат эмаслигини айтганини қўшимча қилади.

«Биз судга БМТ Қирғизистонни менга нисбатан жиноий иш қўзғатишни тўхтатишга чақиргани ҳақидаги ҳужжатларни кўрсатганимизда, уларни ишга илова қилишди. [Аммо судда] прокурор БМТни НАТО (АҚШ, Канада ва аксарият Европа давлатларини бирлаштирган ҳарбий-сиёсий блок – таҳр.) билан алмаштириб, буни Қирғизистонга босим деб атади. [У] бу ерда содир бўлаётган воқеаларга аралашишга (БМТнинг) ҳаққи йўқлигини айтди. Боз устига, биз Афғонистонда эмас, ҳуқуқий давлатда яшаяпмиз дейди», — деди Рузиев.

Ҳуқуқ ҳимоячисига кўра, унга мамлакатни тарк этиш тақиқланган. У судьяга тиббий кўрикдан ўтиш учун хорижга чиқишга рухсат беришни сўраб мурожаат қилган. Суд бу сўров бўйича ҳали қарор қабул қилмаган.

Қоракўл шаҳар суди Камил Рузиев иши бўйича ҳукмни 12 август куни чиқариши керак.

Рузиевнинг иши

Камил Рузиев — «Вентус» инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари. У 20 йилдан ортиқ вақт давомида қийноқ ва зўравонлик қурбонлари манфаатларини ҳимоя қилиб, инсониятга қарши жиноятлар ҳақида хабар бериб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Камил Рузиев ҳибсга олинганидан сўнг уни қўллаб-қувватлаш учун оммавий кампания бошланган. Иллюстрация: Татяна Зеленская

2015 йилда у милиция томонидан қийноққа солинган, бундан буён Қоракўл тергов изолятори фаолиятини текширмаслиги ва жабрланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилмаслиги ҳақида тилхат ёзишни талаб қилган. Ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан қийноқлар иши қисқартирилган.

Терговчи Нурбек Токушев ҳуқуқ ҳимоячисининг ҳаётига бир неча бор таҳдид қилган. Токушев Рузиевни қурол билан қўрқитиб, бошига табель тўппонча тирагани учун ишдан бўшатилган.

Токушев чет эллик фуқарони қийноққа солиб, айбига иқрор бўлишга ундаганликда ҳам айбланган – бу ишда ҳам жабрланувчининг манфаатларини Рузиев ҳимоя қилган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси МХДҚ ва прокуратурага ариза билан мурожаат қилиб, терговчининг таҳдидлари ва қийноқларини текширишни талаб қилган. Бироқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳеч қандай чора кўрмади. Шундан сўнг Рузиев МХДҚ ходимларининг ҳаракатсизлигидан шикоят қилиб даъво аризасини ёзган.

Шундан сўнг, Рузиев 2020 йил 29 май куни Қоракўл шаҳридаги суддан чиқиб кетаётган вақтда ҳибсга олинган. Мазкур судда Рузиевнинг МХДҚ ва прокурорга қарши даъвоси кўриб чиқилган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячисини ҳибсга олишда ишлаганлар Рузиев даъво аризасини ёзган МХДҚ ходимлари билан бевосита алоқада. Улар Рузиевнинг қўлига кишан солиб, тергов изоляторига киритишган. Улар Рузиевнинг ҳужжати йўқ, келиб чиқиши аниқланмагунча изоляторда бўлишини айтишган.

Рузиевнинг паспорти ўша пайтда судьяда эди, у уни олиб чиқиб кўрсатиши мумкин эди, лекин унга бундай имконият беришмади.

У икки суткага вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди, МХДҚдан ОАВга ҳуқуқ ҳимоячиси «Фирибгарлик» ва даволаниши ҳақидаги тиббий маълумотномаларни қалбакилаштиришда гумон қилинаётгани ҳақида пресс-релиз келган. Ҳуқуқ ҳимоячиси ўзи даволанаётганини яширмади, аввалроқ ҳужумга учрагани, саломатлиги ёмонлашганини айтди. У даволанаётгани ҳақидаги маълумотлар амбулатория картасида борлигини, касалхонада ётганлиги ҳақидаги маълумотни қалбакилаштирмаганини айтди.

Рузиев иши бўйича суд 2020 йил 18 сентябрда бошланган. Суд жараёни бошланишига яқин иш материалларидан «Фирибгарлик» моддаси олиб ташланди. Рузиевнинг ўзи буни ҳуқуқ ҳимояси фаолияти учун қасос деб ҳисоблайди.

2020 йил июнь ойи бошида ҳуқуқ ҳимоячиси уй қамоғига чиқарилгандан суддан кейин МХДҚ аввалроқ Рузиев манфаатларини ҳимоя қилган уч нафар Қирғизистон фуқаросининг видеосини эълон қилди. Улар видеода ҳуқуқ ҳимоячисини фирибгарликда айблашди.

Видео тарқалгач, ундаги қаҳрамонлардан бири ҳуқуқ ҳимоячисига ҳеч қандай шикояти йўқлигини айтди. 2020 йил 28 июль куни эса Рузиев ишида гувоҳ сифатида иштирок этаётган шахс Иссиқкўл вилоятининг ҳозирги бошлиғи Балбак Тулобаевга ариза билан мурожаат қилди. У МХДҚ ходимлари ундан Рузиевга нисбатан «алдаб» кўрсатма олганини айтиб, ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан жиноий иш қўзғатилишини тўхтатишни сўраган.

2020 йил декабрида БМТнинг махсус маърузачиси Мери Лолор Қирғизистон ҳукуматини Рузиевни таъқиб қилишни тўхтатиб, ҳуқуқ ҳимоячиси томонидан иддао қилинган қонунбузарликларни текширишга чақирди. У Рузиев ҳуқуқ-тартибот идораларидаги қийноқлар ва улар фаолиятидаги камчиликларни ошкор қилганидан сўнг унга нисбатан таъқиблар бошланганини маълум қилган.

2020 йил октябрь ойида Қоракўл шаҳар суди Рузиевни эҳтиёт чорасини енгиллаштириб, даволанишни Бишкекда давом эттириш учун Қоракўлни тарк этишга рухсат олган. Шунингдек сохталикда гумон қилинган ҳужжатларни экспертизадан ўтказишга йўл очилган, чунки терговнинг ўзи ҳужжатларни экспертиза учун тақдим этмаган. Кейинроқ экспертиза Рузиев тиббий маълумотномани қалбакилаштирмаганини тасдиқлади.