Боткен туман прокуратураси Боткен шаҳридаги муниципал мол бозор қурилишини ноқонуний деб топди. Ҳозирда қурилиш иши тўхтатилди. Бу маълумотни «Клооп» Бош прокуратуранинг матбуот хизмати тасдиқлади.
Маълумотга кўра, текширув вақтида мэриянинг баъзи ходимлари Боткен шаҳрининг Чет-Булоқ ҳудудида 1,5 гектар тошли майдонга қурилиш олиб боришга рухсат берганини аниқлаган.
Бош прокуратурадан «Боткен шаҳар мэрияси мол бозор қуриш учун ҳеч қандай ҳужжат тайёрламаган» деб таъкидлади.
Туман прокуратурадан бунгача мол бозор қурилишини тўхтатиш бўйича шаҳар мэри Имамназар Буркановга тавсия юборилганини таъкидлади.
Боткен шаҳар мэрияси матбуот хизмати вакили Диларам Эгембердиева мол бозорни қурилиши бўйича бош прокуратура маълумотларини инкор қилди. Унинг сўзларига кўра, қурилишнинг биринчи босқичи тўлиқ якунланди.
«Қонуний қурилмоқда. Мол бозорнинг қурилиш ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда. Иккинчи босқичида бажарилувчи ишлар учун тендер эълон қилишга тайёргарлик кўрилмоқда. Август ойида қурилиш ишларининг 2-босқичига кўра тендерга эълон берилади», — деб қўшимча қилди мэриядан.
Мол бозорнинг қурилиши жорий йилнинг май ойи охирида Боткен шаҳар мэриясининг буюртмаси билан «Аист-Строй» ишхонаси 2 миллион 973 минг сомга қура бошлаган.
Аммо шаҳар аҳолиси қурилиш жараёнида қонун бузишлар бўлаётганини сезиб, ОАВга мурожаат қилган. Туман прокуратураси эса текширув ишларини бошлаган.
Айни пайтда Боткен шаҳар мэри — Имамназар Бурканов. У 7-июнда тайинланган. Бурканов Жогорку Кенешнинг собиқ депутати, президент Садир Жапаров ёрдамчиси бўлган Арзибек Бурканов билан Қизил-Қия шаҳар ИИБнинг бошлиғи Нурланбек Буркановнинг қариндоши—уларнинг оталари ака-ука.