Бишкекда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг янги биноси қурилди. Бинонинг тантанали очилишига 3-августда президент Садир Жапаров иштирок этди.
Жапаров бинонинг очилишида давлат МХДҚнинг моддий-техник базасини яхшилаб, мамлакатнинг хавфсизлигини таъминлаш учун «барча зарур чоралар кўрилаётганини» айтди.
Бундан ташқари, ҳукумат, президентнинг айтишича, амалдорларнинг хизмат кўрсатишига зарур шарт-шароитларни тузиб, уларнинг ойлик маошларини ошириш, уй-жой билан таъминлаш бўйича ишлар олиб бормоқда.
Президент бунга қадар ҳам, май ойида МХДҚнинг навбатдаги биноларидан бирининг очилишида қатнашган. Аммо унда янги бино қаерда жойлашгани айтилмаган.
2021-йилнинг сентабридан бошлаб ҳукумат мамлакатнинг ҳар ҳудудида МХДҚнинг ходимлари учун янги биноларни оча бошлаган. Ўшандан бери давлат бўйича чекистлар 10 янги бинога эга бўлди.
Махсус хизмат учун янги бинолар қуйидаги вилоятларда очилган:
- Жалолобод вилояти Новкен тумани;
- Ўш вилоятининг Олой тумани;
- Жалолобод вилоятининг Сузоқ тумани;
- Жалолобод вилояти Олабуқа тумани;
- Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳри;
- Ўш вилоятининг Ўзган тумани;
- Жалолобод вилоятининг Ақси тумани;
- Талас вилоятининг Манас тумани.
2022-йилнинг 3-мартида Бишкекда МХДҚнинг академияси қурила бошлаган.