Молдомуса Конгантиевнинг ўғли Божхона хизмати етакчисининг биринчи ўринбосари бўлди

274

Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров Автандил Конгантиевни Давлат божхона хизмати етакчисининг биринчи ўринбосари хизматига тайинлади. Бу ҳақда Божхона хизматининг сайтида айтилади.

Автандил Конгантиев ким?

Божхона хизматининг сайтидаги маълумотга кўра, Конгантиевнинг меҳнат йўли 2005-йилдан 2022-йилгача божхона тармоғи билан алоқада бўлган. У ерда Конгантиев 2005-йилдан бошлаб  «Манас» ўтказиш пурктида божхона назорат бўлимининг инспектори қатори ишлай бошлаган.

Автандил Конгантиев 2016-2017-йиллари «Ош» божхона етакчисининг ўринбосари, кейин 2020-йилдан 2021-йилга қадар «Манас» божхонаси етакчисининг вазифасини бажарувчи бўлишга етишган. 2021-йилдан 2022-йилгача «Шимолий» («Северная») божхонасининг етакчиси бўлган.

Собиқ вазирнинг ўғли

Автандил Конгантиев 2008-йилдан 2010-йилга қадар ички ишлар вазири бўлиб ишлаган Молдомуса Конгантиевнинг ўғли. Собиқ вазир ўзи Қурманбек Бакиевнинг ишончли одами деб ҳисобланарди.

Молдомуса Конгантиев.

Конгантиев 2010-йили апрель революцияси вақтида Таласда қаттиқ калтакланган. Ундан кейин турмуш ўртоғи уни Москвага даволанишга чиқариб кетган. Муваққат ҳукумат унга қидирув эълон қилган. Россия Конгантиевни Қирғизистонга ўтказиб берган.

ИИВнинг собиқ бошчиси 2010-йилдаги революцияда масъулиятсизлик қилган ва ваколат ҳуқуқларини суиистеъмол қилган деб айбланган. 2018-йили эса унга қарши жиноят иши қисқартирилиб, кейин қайта жонланган. Конгантиевни 6 йилга суд қилиб, 100 минг сом жарима солиш кўзда тутилган. 2019-йили суд Конгантиевга оқлаш ҳукмини чиқарган. Мулки ҳибсдан олиниб, ҳеч қаерга кетмаслик тилхати бекор қилинган. Молдомуса Конгантиев 2022-йилнинг 12-февралида вафот этган.

Материалнинг муаллифи Аделя Именова