«Ала-Тоо» аквапаркидаги ўсмирнинг ўлими: Иш судга ўтказилди

286

«Ала-Тоо» аквапаркида Атай номли учинчи синфнинг ўқувчиси ҳалок бўлган воқеа бўйича иш судга ўтди. Бу ҳақда «Клооп»га Бишкекнинг Октябрь туман ИИБнинг матбуот хизматидан билдиришди.

Ишнинг материаллари судга 22-июлда юборилди. Иш пойтахтнинг Октябрь туман судида кўрилади.

Атай 6-июнда «Ала-Тоо» аквапаркида ҳовузга чўкиб кетган. У № 95 мактабнинг 3-синфининг ўқувчиси эди. Ўша куни бола синфдошлари билан бирга аквапаркка борган, ота-оналарни эса болаларга қутқарувчилар билан икки катта киши кузатиб туради деб ишонтиришган.

Ўқувчининг ўлими бўйича «Эҳтиётсизликдан ўлимга олиб келиш» ҳамда «Истеъмолчилар учун хавф яратиш» моддалари асосида икки жиноят иши қўзғалган. Ўқувчининг ўлимидан кейин икки кун ўтиб мэрия аквапаркка боришни уюштиришга масъул олти ўқитувчи ва ўқув бўлими бошчиси ишдан бўшатилганини билдирган. 10-июнда эса Бишкек шаҳар кенгашининг йиғинида директорини ишдан олиш қарори қабул қилинган.

Бундан ташқари, 11-июнда аквапаркнинг қутқарувчиси қўлга олиниб ТИЗОга киргизилган.

Боланинг онаси Асел Азикова 26-июлда ўғлининг ўлимига айбдорларнинг барини кечирганини билдирган. Азикова ҳеч билан судлашмасликка қарор қилганини айтган.