«МедиаХаб» асосчиларидан бири Самара Сагинбаева Фейсбук саҳифасига Толомуш Океев номидаги «Қирғиз фильм» киностудияси давлат мустақиллиги тўғрисидаги фильмни суратга олиш учун журналист Нарин Айипга маблағ ажратганини, аммо лойиҳа ҳақида маълумот ошкор қилинмаётганини ёзди.
Сагинбаева Нарин Айипни коррупцияга аралашганини тан олган божхона раисининг собиқ ўринбосари «Райимбек Матраимовнинг журналисти» деб номлаб, унинг «солиқ тўловчилар ҳисобидан фильм олган»ини таъкидлади.
У Нарин Айипнинг “«Қирғизфилмдаги» ҳимоячиларига» мурожаат йўллади.
«Акжол Бекболотов, қайси мезонлар асосида пул бердинглар, лойиҳани ошкор қиласизларми ёки ўша вақтдаги бош муҳаррир иккалангиз бир-бирларингизга баҳона қиласизларми? Шунча пул сарфлаб олган кино намойиш этиладими?!» — деб савол берди Сагинбаева.
Шунингдек давлат «Қирғизфильм» киностудияси қайси режиссёрга қандай талаб билан пул беришига қизиқди.
«Қирғизфильм» нима дейди?
оломуш Океев номидаги «Қирғиз фильм» киностудиясининг раиси Акжол Бекболотов «Клооп»га Нарин Айипга мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан ижтимоий ва сиёсий –таҳлилий йўналишдаги қисқа метражли ҳужжатли фильм олиш учун «Қирғизфильм»дан умумий 750 минг сом ажратилганини тасдиқлади.
Шунингдек Бекболотов Самара Сагинбаеванинг айтганларини инкор қилиб, Нарин Айип фильмни ўз вақтида якунлаганини билдирди.
«Ҳар бир фильм харажати «миллий фильмларни ишлаб чиқариш учун намунавий смета» асосида аниқланади. Ушбу фильм 2021 йилнинг 3 май ойида суратга олинди, ўша йилнинг 30 июнида ўз вақтида битказилди. Умумий хронометраж 40 дақиқа», — деди у.
Фильм режиссёри Нарин Айип меҳнати эвазига 143 600 сом олган — сценарийи учун 33 100 сом, уч ойлик меҳнат ҳақига 44 250 сом, тақдимот мукофоти учун 66 250 сом.
606 400 сом эса олти кишидан иборат ижодий гуруҳнинг меҳнат ҳақи, ижтимоий харажатлар ҳамда техника учун тўланган.
Бекболотов Айипнинг фильмининг сценарий асосида олинишини «Қирғиз фильм» муҳаррири, молиявий томонини киностудия раҳбарияти назорат қилишини қўшимча қилди.
Бекболотов Самара Сагинбаева Нарин Айипнинг «Қирғизфилмдаги» ҳимоячилари ҳақида айтган фикрини инкор қилиб, киностудия «қандайдир бир ҳимоячилар ёки шу каби кўринишларга йўл қўймайди» деб огоҳлантирди.
«Сценарийни кўриб чиқиш, саралаш бўйича Бадиий кенгаш, таҳририят тегишли бўлимлар билан бирга ҳамкорликда, шаффоф иш олиб борилади», — дея ишонтирди у.
Бекболотов сўнги икки йил ичида «Қирғиз фильм» киностудиясининг ишлаб чиқаришига 30 миллион сомгача маблағ ажратилиб келаётганини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, киностудия ишлаб чиқарувчи муассаса сифатида танлаб олинган сценарий асосида фақат ўз базасида фильмни суратга олади.
«Қирғиз фильм» раҳбари киностудияда ҳар йили мурожаат бўйича тахминан 3та тўлиқ метражли бадиий фильм, 2-3 тўлиқ метражли ҳужжатли фильм, 1-3 қисқа метражли бадиий фильм, 4-7 қисқа метражли ҳужжатли фильм суратга олиниб, 20 дақиқага анимация тайёрланишини айтди.
Нарин Айип ким?
70 ёшдаги Нарин Айип журналист сифатида таниқли. У бунгача бир қатор давлат телеканалларида ишлаган.
Шунингдек Айип «Заноза» нашрининг асосчиларидан бири — нашр ҳозирда Kaktus.media деб номланади.
2017 йили Қирғизистон ҳукумати ўша вақтдаги президенти Алмазбек Атамбаевнинг ор-номусини ҳамда қадр-қимматини ҳимоя қилиш бўйича «Заноза» нашрига қарши даъво аризасини берган. Олий суд нашрнинг асосчилари Нарин Айип Атамбаевга 9 миллон сом тўлаб бериши лозим дея қарор чиқарган.
Суд тергови туфайли «Заноза» нашрининг номини Kaktus.media деб ўзгартиришга мажбур бўлган. Бир йилдан сўнг Атамбаев президентликни ўтказиб берганда «Заноза» нашрининг қўйган даъвосидан воз кечган.
Нарин Айипнинг исми 2019 йили «Азаттык» нашри Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 млн доллар ва Божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов тўғрисида суриштирув эълон қилинганда ҳам тилга олинган. Суриштирув чиққандан сўнг «5-каналда» репортаж эълон қилган.
Унда Нарин Айип «Азаттык» журналисти Али Токтакунов «суриштирув олиб бормасдан ҳам, қўлга кирган ҳужжатларнинг мазмунини айтиб берган» деган. Шунингдек, у «Азаттык» суриштирувнинг давомини чиқаришни ваъда қилиб, аммо чиқармади дея танқид қилган.
Самара Сагинбаева ким?
Cамара Сагинбаева «МедиаХаб» нашрининг асосчиларидан бири. У суриштирувчи журналист Али Токтакуновнинг рафиқаси.
Сагинбаева журналист ва режиссёр қатори таниш. У бир қатор радиоларда ишлаган.
Кейинроқ у Темир Бирназаровнинг режиссёрлик курсини битирган. Унинг «Туяк» деб номланган дастлабки ҳужжатли фильми 2016 йили «Умут» кинофорумида «Энг яхши ҳужжатли фильм» номига сазовор бўлган.
Шунингдек Сагимбаева Чехиянинг Прага кино академиясида (FAMU) таҳсил олган. Унинг «Селкинчек» фильми халқаро бир қатор фестивалларда совринли мукофотларга эга бўлган.