Ўш: Архитектура бошқармаси етакчисининг ўринбосари кўлга чўкиб ҳалок бўлди

303
Айбек Жетимишов

Ўш регионал архитектура ва шаҳар қуриш бошқармаси етакчисининг ўринбосари Айбек Жетимишов кўлга чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўш мэриясидан билдиришди.

Маълуомтга кўра, воқеа 24-июлда бўлган. Жетмишов Иссиқкўлдаги «Кейсар» дам олиш марказида юриб кўлга чўкиб кетган.

Уни сувдан олиб чиқишиб, ҳудудий касалхонага етказишган. Аммо у жонлантириш бўлимида ҳушига келмай вафот этган.

Жетимишов 51 ёшда эди. У Ўш вилоятининг Алай туманида туғилган.

Марҳум 2000-йилдан бошлаб Ўш шаҳар архитектура ва қурулиш бошқармасида, шундан кейин Жалолобод шаҳрида ишлаган.

Ўшда бошқарма етакчисининг ўринбосари бўлиб 2018-йилдан бери ишлаётган эди.