Қўшни давлатлардаги кўтарилишлар. Жапаров давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувваталишини айтди

203

Президент Садир Жапаров Қирғизистон қўшни давлатлар раҳбарларининг тартиб ва барқарорлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу ҳақда у Чўлпон-Ота шаҳридаги IV маслаҳат йиғилишида маълум қилди.

Гап сўнгги пайтларда Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги тартибсизликлар ҳақида кетмоқда.

«Минтақада содир бўлган фожиали воқеалар бузғунчи кучлар, жумладан, диний ақидапарастлар ва жиноятчиларни ўз тарафига тортган ташқи кучлардан хавфсизлик масаласини кун тартибига олиб чиқди. Ўз навбатида, Қирғизистон қўшни давлатлар раҳбариятининг конституциявий тузилма ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни тиклаш бўйича қатъий ва жиддий саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди», — деди президент.

Жапаров ижтимоий-иқтисодий, этник, диний ва бошқа баҳоналар билан юзага келган хавфсизлик инқирозларига энди йўл қўймаслик кераклигини таъкидлади.

«Ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришга таклиф қиламан.  Умумий хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонлик минтақа давлатлари ўртасидаги муносабатлар муҳитига боғлиқ», — деди Жапаров.