Свердлов туман суди хусусий клиника жарроҳини СИЗО-1га бир ойга қамоққа олди. Бу ҳақда «Клооп» таҳририятига Бишкек шаҳар ИИБнинг матбуот хизматидан билдиришди.
Жарроҳга «Тиббиёт ёки фармацевт ходимлар томонидан касбий мажбуриятларини талабга кўра бажармаслик» ва «Эҳтиётсизликдан одам ўлдириш» моддалари билан жаримага тортилгани айтилди.
Бунгача ОАВда 40 ёшли Айдай исмли аёл Art clinic хусусий клиникасида қилинган липосакциядан кейин оғир аҳволда Миллий госпиталга тушиб, кейин шифохонада вафот этганини ёзишган.
Миллий госпиталдан эса Kaktus Media нашри мухбирларига аёл 14-июнда оғир аҳволда келганини айтишган. Ўша вақтда Айдай комага тушиб қолган. Унинг организми кучли заҳарланган ҳолатда бўлган ва кейин барча органлари яроқсиз ҳолга келган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай Айдай бир неча кундан кейин вафот этган.
Мазкур мақола чоп этилишидан аввал хусусий клиника шифокорларидан изоҳ олишинг имкони бўлмади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизматидан «Клооп»га ҳозирда бу ишни ҳуқуқ-тартибот идоралари текшираётганини билдиришди. Тергов якунланганидан кейин қўшимча маълумот берилиши айтилди.
Бунгача милициядан ушбу факт бўйича экспертиза тайинланганини билдиришган.
Мақола муаллифи: Кайрат Бердишалиев.