Иссиқкўл туманида кўлга чўкиб кетган тўрт ёшли қиз қидирилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.
Муассаса берган маълумотга кўра, воқеа 17-июль куни соат 15:00лар атрофида Иссиқкўл туманига қарашли Тору-Айгир билан Чирпикти қишлоғи ўртасида бўлган.
Бугунги кунда Иссиқкўл туман ва Балиқчи шаҳар ФВБдан 25 қутқарувчи, милиция ходимлари ва қишлоқ аҳолиси билан биргаликда қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 6-июлида Боткен вилояти Лайлак туманидаги Баул қишлоғида 16 ёшли ўсмир сувга чўкиб ҳалок бўлган.
Воқеа бўлган жойга қутқарувчилар боргунга қадар, маҳаллий аҳоли ўсмирнинг жасадини сувдан чиқаришган. Марҳумнинг қай тарзда сувга тушиб кетгани тўғрисида маълумот берилмаган