«Қирғизистон-Украина аёллари». Бишкекда бирдамлик мурали пайдо бўлди

275

Бишкекда қирғиз аёлларнинг украиналик аёлларга ҳамдардлигини билдирган мурал пайдо бўлди. Бу ҳақда «Клооп»га рассом Вера Андрианова билдирди.

Сурат: Дмитрий Мотинов.

Мурал Сухе Батор ва Юнусалиев кўчалари чорраҳасида Чон Чуй каналининг жанубий қисмида деворга чизилди.

Рассом Андрианова муралда икки қиз — қирғизистонлик ва украин қизи — чизилганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, қирғиз қизи украиналик дугонасига хавотир билан боқиб, қайғусини изҳор қилиб турибди.

«Бу Семён Чуйковнинг «Қирғизистон гуллари» ижодига оммаж. Бу уруш вақтида украин халқига, унинг ичида айниқса аёллар билан қизларни қўллаб-қувватлашнинг ижодий усули. Ҳарбий ҳаракатлар вақтида одатда аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик кўрсатиш кўпаяди. Ҳужум қилган томон учун фуқаролар қаршилигини мазхара қилишнинг бир йўли», — деди у.

Мурал ғояси арт-менежер Акжибек Бейшебаевага тааллуқли, амалга оширган рассомлар эса Вера Анрианова ва Арслан Наринбеков.

Айни вақтда Россия Украина билан урушмоқда. Жорий йилнинг 24 февралида рус аскарлари қўшни давлатга кенг кўламли ҳужум бошлаган. Россия ҳукумати мазкур ҳаракатини уруш деб номламади, Украинани «демилитаризация қилиш» ва «денатсификация қилиш» мақсадидаги «махсус операция» демоқда.

Қирғизистон Россия билан Украина урушида расмий бетараф позицияни ушламоқда.

Бучадаги украин хотин-қизларини зўрлаш

Украиналиклар уруш бошланганидан буён рус аскарлари украин хотин-қизларини зўрлагани ҳақида бир неча марта айтишган. Уларнинг ичида энг ҳайратланарлиси — Буча шаҳридаги тажовузлар.

Украина ҳақиқатчиси Людмила Денисова BBC'га интервью бериб, Буча шаҳри рус аскарларининг назоратида вақтида 14 ёшдан 24 ёшгача 25 нафар қизларни ва аёлларни кетма-кет зўрлаганини айтган.

Денисованинг сўзларига кўра, аёллар ва қизларни Бучадаги уйлардан бирининг ертўласида 25 кун ушлаб туришган. Бундан ташқари, унинг маълумотига кўра, зўравонликдан жабрланганларнинг тўққиз нафари ҳомиладор бўлиб қолган, уларнинг ичида 14 ёшли қиз ҳам бор.

Денисова воқеани кўламини баҳолаш қийинлигини, чунки зўравонликка учраганларнинг ҳаммаси ҳам бу ҳақда айтиб беришга тайёр эмаслигини қўшимча қилган. Ҳақиқатчи идорасига рус аскарлари томонидан жинсий зўравонлик ҳолатлари ҳақида 400 атрофида ариза келган.