Бишкек шаҳрида 14 ёшдаги қиз Жал кичик туманидаги уйнинг 12-қаватидан қулаб тушиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Клооп»га Ленинг туман ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, воқеа 17-июнда кечки соат тахминан 02:35 да юз берган. Шаҳар турғуни милициянинг «102» хизматига кўп қаватли уйнинг ёнида қизнинг жасади топилганини хабар қилган.
Воқеа жойига борган тезкор-тергов гуруҳи ўсмир қиз ўша ерда вафот этганини аниқлашган.
«Кактус Медиа» нашрининг маълумотига кўра эса, қиз дугонасиникига меҳмонга бориб, деразадан қулаб тушган.
Мазкур факт туман милициясининг электрон журналига қайд этилиб, тергов иши бошланди. Ҳозирда ўлимнинг сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланди.