«Манас» халқаро аэропортида бош директор бўлиб ишлаб келган Бакит Шаршеев Балиқчи шаҳрининг мэри бўлиб тайинланди. Тегишли буйруққа президент Садир Жапаров қўл қўйди. Бу ҳақда Балиқчи шаҳар мэриясининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, янги шаҳар бошчиси мэриянинг жамоасига 15-июлда президентнинг Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакилининг ўринбосари Айнура Султанбаева таништирди.
Шаршеев «Манас» халқаро аэропортида 30 йилдан ортиқ раҳбарлик хизматида ишлаб келганини таъкидлаб, Балиқчига мэр бўлиб тайинланиши у учун кутилмаган бўлганини таъкидлади.
«Муваффақият фақатгина раҳбарнинг донолиги ёки ишбилармонлигидан эмас, бу жамоа иши, жамоа раҳбар билан биргаликда тил топишиб, фикр алмашиб иш олиб борча яхши муваффақиятларга эришиши аниқ», — деди у.
Аввалроқ Балиқчи шаҳрининг мэри бўлиб Аманат Сидиков ишлаб келган. У ўз истаги билан хизматдан кетганини айтган. Дастлабки маълумотга кўра, Сидиковнинг хизматдан кетишига унинг нотўғри ҳатти-ҳаракати сабаб бўлган. Шаҳар турғунлари июнь ойининг охирида шаҳар етакчиси машинасини маст аҳволда бошқариб юрган бўлиши мумкин деб айтиб чиқишган.
Бакит Шаршеев дегани ким?
Бакит Шаршеев.
Бакит Шаршеев 52 ёшда. Норин вилоятига қарашли Жерге-Тал қишлоғида туғилган. 1985-йили Фрунзе политехника техникумининг гидротехника мутахассислигини тугатиб, 2005-йили Норин давлат университетининг бухгалтерия ҳиосби ва аудит мутахассислигини битирган.
2013-2015-йиллари «Ата-Журт» сиёсий партиясидан Жогорку Кенешнинг депутати бўлган.
2021-2022-йиллари «Манас» халқаро аэропортида директорлик хизматини бажарган бўлса, 2021-йилнинг февраль ойидан бошлаб аэропортнинг бош директори бўлиб ишлаб келган.
Унга қадар Шаршеев бир қатор давлат ишхоналарида ва масъулияти чекланган жамиятларда раҳбарлик хизматларни бажарган.
Шаршеев Давлат хизматининг 3-классдаги маслаҳатчиси ва Норин шаҳрининг «Фахрий фуқароси».