16-июль куни Иссиқкўл туманида 16 июль автомашина ҳайдовчиси велосипед бошқариб кетаётган Қозоғистон фуқаросини уриб кетган. Воқеа натижасида қозоғистонлик ҳалок бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИВнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, Иссиқкўл туманининг Бостери қишлоғида «Лексус-330» русумидаги автомобил ҳайдовчиси Nissan Micro автомобилининг орқа қисмига урилган. Тўқнашув оқибатида Nissan Micro ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган ва фуқарони уриб юборган.
«Ушбу факт юзасидан тегишли экспертизалар тайинланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Воқеа бўлган куни Меруерт Достаева исмли Инстагарм фойдаланувчиси воқеа видеосини эълон қилиб, ҳайдовчи маст аҳволда бўлганини ёзган. Унинг айтишича, ҳалок бўлган кишининг исм-фамилияси — Марат Жузгенбаев. У Олмаота вилоятида енгил атлетика бўйича мураббий бўлиб ишлар эди.