Талас: Сибир яраси туфайли Шекер қишлоғига ветеринар карантин киритилди

325

Сибир яраси туфайли Талас вилоятининг Қорабура туманига қарашли Шекер қишлоғига  ветеринар карантин киритилди. Бу ҳақда Шекер қишлоқ ҳукумати бошлиғи Канат Чомотоевга асосланиб «Азаттык» радиоси ёзди.

Чомотоев чекловнинг аҳолига алоқаси йўқлигини айтиб, қишлоқдан мол-чорваси сиртга чиқарилмаслигини таъкидлади.

«Қишлоқнинг кириш қисмига ветеринар пост қўйилди. Эртага мол бозори бўлади, қишлоқдаги молни ташқарига чиқармаймиз. Шунингдек сут билан гўштни ҳам қишлоқдан олиб чиқишга вақтинча чеклов киритдик», — деди у.

Жорий йилнинг 14-июлида Қорабура туманидаги Кўк-Сой қишлоғининг тўрт нафар яшовчисида сибирь яраси белгилари кузатилиб, улар касалхонага тушган.

Жабрланганлар қишлоқда мол сўйилиб, гўшт олишганини айтишган. Кейинроқ ветеринарлар сўйилган молнинг гўштини тўлиқ йўқ қилганини таъкидлашган. Ҳозирда гўшт олган яна ўн оиладаги 53 нафар одам шифокорлар назоратида турибди.

Сибир яраси (куйдирги)  — жониворлардан одамларга юқувчи хавфли, юқумли касаллик. Унинг оқибатида шиш билан яра пайдо бўлади, агар даволанмаса ўлимга олиб келиши мумкин. Бу касаллик билан оғриган молнинг жасадини ёқиб, чуқур қилиб қазилган ўрага кўпиб, сиртини бетонлаб, атрофини тўсиш керак.

Ўтган йилнинг 10-сентябрида Ахси туманида сибирь яраси  белгилари кузатилиб, етти нафар одам касалхонага тушган. Икки беморнинг лаборатория ташхисларидан сибирь яраси тасдиқланган. Иллат касалланган молдан тарқагани аниқланган. Натижада Ахси туманидаги Жузумжан қишлоғи бир ойга карантинга ёпилган.