Қирғизистон АҚШнинг санкциядаги  товарларни ўтказиши мумкин деган рўйхатида. Бу қанчалик хавфли?

291

АҚШ Молия вазирлиги Қирғизистонни санкцияга кирган товарларни Россия ва Беларус ҳудудига ўтказиши мумкин бўлган транзит давлатлар рўйхатига киритди.

Рўйхатга Қирғизистондан ташқари Грузия, Арманистон, Хитой, Ҳиндистон, Мексика, Исроил, Сербия, ТАР, Тайван, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон киради.

“Назорат қилинадиган товарлар қонуний равишда ушбу мамлакатларга хом ашё сифатида экспорт қилиниши мумкин, аммо уларни Россия ва Беларусга кейинги экспорт қилиш тақиқланган. Айниқса, ҳарбий мақсадларда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ташвиш уйғотади”, - дейди АҚШ молия вазирлиги.

«Ушбу мамлакатларга назорат қилинадиган товарлар хом ашё сифатида қонуний равишда экспорт қилиниши мумкин, аммо уларни кейин Россия ва Беларусга экспорт қилиш таъқиқланган. Айниқса, ҳарбий мақсадларда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ташвиш уйғотади», - дейди АҚШ молия вазирлиги хабарида.

Эндиликда Россия ва Белоруссияга олиб ўтиладиган барча товарлар санкция қўйилган-қўйилмагани синчковлик билан текширилади.

Санкциялар қўлланилиши мумкин

Иқтисодиёт вазирининг собиқ ўринбосари Элдар Абакиров  АҚШнинг шундай қарор қабул қилиши кутилганини, чунки Қирғизистон ва бошқа МДҲ давлатлари Россия билан яқин муносабатларга эга  деб ҳисоблайди.

«Мен бундан ҳайратланарли нарсани кўрмадим. Бу мантиқан кутилган эди. МДҲнинг барча давлатлари бор. Улар Россия билан яқин алоқалари сабаб бу рўйхатга кирган. Агар бизнинг ташкилотларимиз санкцияланган товарларни Россия ҳудудига олиб киришга ёрдам берса, улар ҳам санкцияга дучор бўлиш хавфи остида қолади. Бу ерда воситачиларга кўпроқ эътибор қаратилмоқда», — деди у «Клооп» мухбирига.

Иқтисодчи Марат Мусуралиев эса АҚШ томонидан тузилган рўйхатга қарамай, Марказий Осиё орқали Россияга товар етказиб бериш ҳаракатлари давом этади деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, бундай ҳаракатлар Қирғизистонни Ғарб давлатларининг санкциялари хавфи остида қолдиради.

«Россияда Ғарб давлатларидан товарларга талаб бор ва у ҳар куни етказиб берилади. Россия субъектлари санкцияланган мамлакатлардан ҳар қайси компаниясини сотиб олиб, бунинг ортидан Россияга товарларни ташиш учун фойдаланиши ёки уларни бизга [Қирғизистонга] етказиб бериш учун йўналтириши ва дарҳол Россияга олиб чиқиб кетилиши мумкин. Бундай хавф ҳам мавжуд. Агар тўловлар банк орқали амалга оширилса, эртами-кечми банк назорати ҳам буни кузатиб боради. Улар Қирғизистон банкларини субъектлар билан муомала қилишни тўхтатиш тўғрисида, акс ҳолда мамлакатга нисбатан санкциялар қўлланилишини  огоҳлантирадилар», — деди Мусуралиев «Клооп»га.

«Бай Элим Компани» МЧЖ бош директори, JIA бизнес ассоциацияси аъзоси Рисгул Акимжонова  АҚШнинг бундай қарори Қирғизистоннинг жаҳон аренасидаги рейтингига салбий таъсир кўрсатади деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, Қирғизистонни бу рўйхатга қўшиш мамлакат иқтисодига катта таъсир кўрсатмайди, бироқ сиёсий жиҳатдан «қаттиқ зарба бериши мумкин». Бироқ Акимжонова АҚШ нима учун бундай қилишга мажбур бўлганини тушунтирди.

«Келажакда бу санкциялар самара берса, биз ҳам унга бўйсунамиз. Чунки, биринчидан, биз ҳали ҳам божхона иттифоқи таркибидамиз, иккинчидан, асосий савдо-сотиғимиз Россия ва Хитой билан олиб борилади. Санкциялардан қочиш учун божхона иттифоқидан чиқиб, Россия билан чегарамизни ёпишимиз ва бошқа давлатлар билан савдо қилишни бошлашимиз керак. Қолаверса, логистикамиз фақат Хитой ва Қозоғистон билан ўрнатилгани боис, ҳозирча бошқа чорамиз ҳам, ундан чиқиш йўли ҳам йўқ», — деди у.

Акимжанова, шунингдек, санкциялар Қирғизистонга қандай таҳдид солаётганини тушунтириб берди.

«АҚШ ва Европа давлатлари билан савдо-сотиғимиз Россияники каби катта эмас. Аммо улар молиялаштиришга таъсир қилиши мумкин. Биз жуда кўп грант оламиз, масалан, USAID. Жаҳон банки кўплаб грантлар, кредитлар ва бошқа инвестициялар беради. Улар бу молиялаштиришни тўхтатиб, бошқа давлатлардан биз билан ҳамкорликни тўхтатишни сўрашлари мумкин. Банкларимиздаги свифтлар [халқаро пул ўтказмалари] ёпиб қўйилиши мумкин, лекин мен бундай бўлиш хавфини кўрмадим», — деди Акимжанова.

Украинага ҳужум

Россия қўшинлари Украинага ҳужум қилганига тўрт ойдан ошди. Россия расмийлари бу ҳаракатни уруш деб атамади, балки Украинани «демилитаризация»  ва «денацификация» қилиш мақсадини кўзлаган «махсус операция» деб атади.

БМТнинг 4-июлга нисбатан маълумотига кўра, Украинага ҳужум қилиш оқибатида 4 889 тинч аҳоли ҳалок бўлган. Яна 6 263 киши турли тан жароҳатлари олган.

Бундан ташқари, ташкилотнинг 13-июлга нисбатан олинган маълумотига кўра, Украинадан 5,8 млн фуқаро чиқиб кетган. Улар Евроиттифоқнинг Польша, Чехия ва Венгрия каби давлатларига кетган.

Украинага қилинган ҳужумдан сўнг Европа Иттифоқига кирган давлатлар, АҚШ ва Буюк Британия Россияга қарши иқтисодий санкциялар киритди.

Айни пайтда Қирғизистон расмийлари Украинадаги уруш масаласида ягона позицияни эгаллашларини бир неча бор таъкидлаган. Бироқ сўнгги пайтларда Қирғизистон ва Россия ҳукумати яқинлашишга ҳаракат қилаётгани кузатилмоқда.