Президент Садир Жапаров бугунги кунгача электрон ҳужжат айланишига ўтмай, «қоғозни тонналаб» ишлатаётган амалдорларни танқид қилди. Бу ҳақда у 14-июлда Вазирлар маҳкамасининг йиғинида айтди.
Президентнинг айтишича, бунга қадар ҳукумат ведомстволарга 1-июлдан тортиб қоғоз сотиб беришни тўхтатишини эслатган. Давлат раҳбари «афсуски вазирликлар, агентликлар бугунги кунгача электрон ҳужжат айланишига ўта олмаётганини» таъкидлади.
«Компьютерга, планшетга ўтайлик деяпмиз. […] Мана ҳар биринларнинг олдингизда тонналаган қоғозлар ётибди. Ручка, ён дафтарчаларни ишлатасизлар. Мана менинг олдимда ҳеч анрса йўқ. Бирорта ҳам ручка, қоғоз қўлланмайман. Бунинг [планшетнинг] ичига бари сиғади. Шунинг учун компьютерга ўтинглар», — деб мурожаат қилди Жапаров.
Аввалроқ вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров давлат идораларига ведомстволар аро ва ички хизмат хат алмашувларини 11-майдан бошлаб электрон ҳужжат айланиш тизими орқали амалга оширишни топширган. Январнинг бошида у барча давлат идоралари тўлиғи билан электрон ҳужжат айланишига ўтишини билдирган эди.
Давлат идораларида электрон ҳужжат айланишига ўтиш ишини тезлатишни ўтган йилнинг охирида президент Садир Жапаров ҳам топширган.
«1-июлдан бошлаб сизларга қоғоз сотиб беришни тўхтатамиз. Шунинг учун июлнинг биридан бошлаб электрон ҳужжатга, электрон имзо қўйишга ўтишимиз керак», — деб огоҳлантирган президент.