Қумтўр конида ёриқ пайдо бўлган ҳудудда тоғ-кон ишлари қайта тикланди

285

Қумтўр конининг №20 иш майдонида кон ишлари қайта тикланди. Бу ҳақда 13 июль куни «Қумтўр Голд Компани» (КГК) ишхонасининг матбуот хизмати хабар берди.

Май ойи охирида «Қумтўр» конининг марказий карьерининг Шарқий томонида ён тоғ жинслари ҳаракати тезлашган маълум қилинган. Унда марказий карьерининг №20 ҳудудининг шарқий томонида дарз кетганини, у  ер массасининг силжишига олиб келиши мумкин экани хабар қилинган. Шу муносабат билан у ердан ишчилар ва техника олиб чиқилиб, кон қазиш ишлари тўхтатилган эди.

«Қумтўр Голд Компани»дан ер қобиғининг ҳаракатини секинлаштириш ва тўхтатиш бўйича идоралараро комиссия тавсияларини олганини маълум қилди. Комиссия томонидан « ҳимоя тадбирларини ўтказиш ва деформация зонасининг барқарорлигини ҳар томонлама баҳолаш учун маҳаллий ва хорижий илмий-тадқиқот ташкилотларини жалб этиш бўйича»  тавсиялар берилган.

«Консалтинг ташкилотлари томонидан берилган тавсиялар асосида КГК №20 иш майдонидаги ишларни жонлантириш ва ишлатиш учун махсус хавфсизлик чораларини ишлаб чиқди», — деб таъкидлади «Қумтўр»дан.

КГК таъкидлаганидек, «карьер борти барқарорлигини назорат қилиш тизими сезиларли даражада мустаҳкамланган».

Карьердаги ёриқ

Аввалроқ «Буюк кўчманчилар мероси»  Миллий холдинг компаниясининг амалдаги раҳбари Тенгиз Болтурук марказий карьер атрофидаги вазият ҳақида маълумот бериб, буни «табиий ҳодиса»  деб атаган эди.

«Бундай ҳолат 2002-йилда бўлган, 2006-йилда эса силжиб кетган. Тоғ катта майдондан қазилган ва карьер жуда катта эди: унинг узунлиги уч, кенглиги икки ва чуқурлиги бир километр эди. Бундай ҳолатда силжишлар бўлади», — деган у.

Аммо Тоғ кончилари ва геологлари уюшмаси раиси Дуйшонбек Қамчибековнинг айтишича, олтиннинг асосий қисми қазиб олинган №20 майдонда пайдо бўлганини билдирган.

«20-ҳудудда портлаш пастга қараб кетса, у ерда 21 номли кон майдони бор. Агар портлаш бу ерга ҳам таъсир этса, “Марказий” карьеридаги ишлар бутунлай тўхтаб қолиши мумкин. Шунинг учун илмий изланишлар яхши юриши керак», —  деди у ҳамда компания олтин қазиб олиш бўйича белгиланган режани бажара олмаслигини таъкидлади.

Унда КГК «қийин вазият юзага келганини» тан олган, компания «олтин қазиб олиш режаси амалга ошмай қолиши мумкинлиги»ни тушунишини билдирган. Шунингдек, улар «инсон ҳаёти олтин қазиб олишдан қимматроқ» эканлигини ва КГК «ишчилар хавфсизлигини биринчи ўринга қўйишини» таъкидладилар.

Кондаги вазият юзасидан Президент Садир Жапаров ҳам ўз фикрларини билдирди. 30 май куни «Кабар» агентлигига берган интервюсида у Қумтўр кони «бошданоқ нотўғри ишлагани, атроф-муҳитга зарар етказилгани ҳамда бундан кейин ҳам  ҳалокатлар давом этиши»ни айтган.

Апрель ойи бошида вазирлар маҳкамаси ва Centerra Gold Inc. Қумтўр” конини Қирғизистонга ўтказиш бўйича дастлабки келишувни имзоладилар. Келишувга кўра, томонлар «Қумтўр»ни бошқаруви бўйича ўзаро келишмовчиликларни ҳал қилган. ҳар икки томон бир-бирига қўйган даъволаридан воз кечиб, бир-бирларига нисбатан суд жараёнининг тўхтатилиши келишувнинг асосий шартларидан бири бўлган.