«Қумтўр» ишхонаси Норин вилоятининг «Тенир-Тоо» тараққиёт жамғармасига 500 миллион сом ажратди. Бу ҳақда От-Боши туман ҳокимининг ўринбосари Болот Абдижапаров Фейсбук саҳифасида ёзди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ташкилотнинг банк ҳисобига 250 миллион сом тушди, қолгани «яқинда ўтказилади».
Абдижапаров кондан ажратилган маблағ От-боши туманидаги қишлоқ ҳукуматлари, маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва хусусий тадбиркорларга қулай имконият деб ҳисоблайди.
«Жамғарма раҳбарияти бизнинг қишлоқ ҳукуматлар, маҳкама етакчилар билан учрашиб, лойиҳа ҳужжатларини қандай тўлдириш кераклигини, нималарга аҳамият бериш зарурлигини, қандай лойиҳаларга алоҳида эътибор берилишини тушунтириб берди. Маҳаллий тадбиркорларни қишлоқ ҳукуматлари билан боғлаб, лойиҳа ёзиб ўтказишга фаол қатнашишга чақириб кетаман», — деди ҳоким ўринбосари.
Норин вилоятидаги «Тенир-Тоо» тараққиёт жамғармаси ўтган йилнинг 23 октябрида ташкил этилган. Унда ташкилотнинг қоидаси ва тўққиз кишидан иборат назорат кенгаши таркиби қабул қилинган.
Ташкилот низомига кўра, тушган маблағнинг 20 фоизи ижтимоий лойиҳаларга, 50 фоизи даромад олиб келувчи иқтисодий лойиҳаларга, 30 фоизи имтиёзли кредитларга сарфланади.
Ўтган йили ташкилотнинг банк ҳисобида Вазирлар маҳкамаси 12 миллион сом ўтказган.
Президент Садир Жапаров ўтган йилнинг 18 июнида Норин шаҳрига қилган иш сафарида «Тенир-Тоо» тараққиёт фондига ҳар йили тахминан 500 миллион сом ўтказилиб туришини айтган.