Бишкекда номаълум шахслар 11-июль куни тахминан соат 9:30 да мажбурлаб никоҳга олиш мақсадида қиз ўғирлашган. Бу ҳақда Октябрь туман ИИБнинг матбуот хизмати хабар қилди.
Маълумотга кўра, жабрланувчи милицияга ўзи ариза ёзиб мурожаат қилган. Мазкур факт Октябрь туман ИИБнинг жиноятларнинг умумий реестрига қайд этилиб, «Одамни никоҳга олиш мақссадида ўғирлаш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалди.
Тергов амалларининг натижасида ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари қизни ўғирлашда гумонланувчи уч кишини ушлади. Кейин улар Октябрь туман судининг қарори билан 2 ойга СИЗО-1 га киргизилди.
Қизларни ва аёлларни ўғирлаш
Қирғизистонда қиз ўғирлаш жамоатчиликда кўп йилдан бери муҳокама қилинаётган жиддий масала. Аксарият ҳолларда қизлар мажбурий никоҳ учун ўғирланади.
Амалдаги Жазо кодексига кўра, никоҳлаш мақсадида одам ўғирлашга 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган. Балоғатга етмаган болани амалдаги никоҳга олиш учун ўғирлаш 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бош прокуратура маълумотига кўра, 2021 йили аёлни ўғирлаб, мажбурий тарзда никоҳ ўқитиш бўйича 560 факт қайд этилган. Бош прокурор Курманкул Зулушевнинг мазкур жиноятлар Жазо кодексининг тўрт моддаси билан қайд қилинган — «Никоҳдан ўтиш мақсадида олиб қочиш», «Амалдаги никоҳ алоқаларига мажбурлаш», «Шахсни никоҳга мажбурлаш», «Диний маросимларни ўтказишда никоҳ ёши тўғрисидаги қонунларни бузиш».
«82 иш судга юборилган, 460 иш қисқартирилган, яна 14 иш кўриб чиқилмоқда», — деб билдирган Зулушев.
Кўп вақтларда бу каби воқеалар судга етмайди, қонун бузганлар эса тегишли жазосини олмайди. Тажовузчининг жазосиз қолиши ўғирланган қизнинг ўлими билан якунланган ҳолатлар мавжуд.
Масалан, 2021 йили марҳум Айзада Канатбекованинг тақдири аянчли якунланган. Айзадани Замирбек Тенизбаев исмли шахс ўғирлаб қочиб, зўрлаб, қизни ўлдириб, кейин ўзининг ҳам жонига қасд қилган. Воқеа жамиятда резонанс пайдо қилганидан, Тенизбаевга қизни ўғирлашда ёрдам берганлар аниқ жазосини олиб, озодликдан маҳрум этилган. Аммо қизнинг ўлимини олдини олмаган милиция ходимлари тегишли жазосини олмаган.
Бунгача шунга ўхшаш воқеа бўлган, 2018 йили 19 ёшдаги Бурулай Турдали қизи милиция бўлимида ҳалок бўлган. Гумондор қизни зўрлаб никоҳ ўқитиш мақсадида ўғирлаган, аммо улар қўлга олиниб, милиция бўлимига олиб келинганидан кейин қизга пичоқ сайиб ўлдирган ва ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган.
Мақола муаллифи:Кайрат Бердишалиев.