Жалолобод шаҳрида иккита кичик автобус тўқнашувидан жабрланган 16 кишининг аҳволи «ўртача оғир» деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда «Клооп»га вилоят шифохонасидан хабар берилди.
Маълумотга кўра, воқеа 6 июль куни содир бўлган. Йўловчиларни олиб кетаётган иккита кичик автобус тўқнашиб, улардан бири умумий овқатланиш шохобчаси биносига келиб урилган.
Ҳодиса оқибатида 24 киши турли тан жароҳатлари билан касалхонага мурожаат қилган. Улардан 16 нафари касалхонага ётқизилган.
Ҳозирда 8 нафар беморга жарроҳлик амалиёти ўтказилиши кутилмоқда.
12 июнь куни Бишкекнинг Матросов ва Карасаев кўчалари кесилишида йўловчиларни олиб кетаётган кичик автобус ағдарилиб кетган. Микроавтобус Lexsus 470 билан тўқнашган. Натижада микроавтобуснинг тўрт нафар йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Бишкекда иккита маршрут тўқнашиб, 18 киши жароҳат олди, улардан икки нафарининг аҳволи оғир.