Қирғизистонда 2022-2023 ўқув йили учун 6 000 таълим гранти бўлинди. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, уларнинг ичидан 4 663 ўрин педагогларни тайёрлашга ажратилади.
Шу билан бирга вазирлар маҳкамасидан олий ўқув юртларида табиий-техника ва педагогика йўналиши бўйича қўшимча 205 грант ўрни бўлинишини таъкидлашди.
Бундан ташқари, олий ўқув юртларига топширишда имтиёзларга эга бўлган абитуриентлар ҳам бор. Уларга қуйидагилар киради:
- 2022-йили умум республика синовидан энг юқори балл олган абитуриентлар;
- жисмоний имконияти чекланган фуқаролар;
- 2002-йилнинг 17-18-мартидаги Жалолобод вилоятининг Ақси туманидаги воқеаларда, 2010-йилдаги апрель, май, июнь воқеаларида ҳалок бўлганларнинг фарзандлари;
- «қайрилман» мақомига эга бўлган одамлар;
- хорижда яшаган этник қирғизлар.
Вазирлар маҳкамасидан 80 давлат таълим бериш гранти халқаро келишувлар бўйича вазифаларни амалга ошириш учун берилганини ҳам қўшимча қилишди.
Ўқитувчиларнинг маоши
2022-йилнинг апрелида маориф тармоғида ишлаган ходимларнинг маоши қуйидагича кўтарилган: педагогика персоналиники 80%га, кичик ва техник перосналники 80%га, административ ходимларники 50%га.
Аввал ўқитувчиларга ишлаган соатлари учун ойлик тўланар эди, энди эса уларнинг маълум бир ставкаси бор, у ҳар бир ўқитувчига индивидуал ҳисобланади.
Аввалроқ Таълим вазирлигининг бюджет сиёсати ва молиявий таҳлил бошқармасининг етакчиси вазифасини бажарувчи Гулнар Тохтакунова ҳозирда ҳусусий ва давлат ўқув юртларида маош бирдек бўлиб қолганини таъкидлаган.
2022-йилнинг июнь ойида президент Садир Жапаров ўқитувчиларнинг ойлигини йилнинг охиригача яна кўтариб беришни ваъда қилган.