Тимур Шабданбеков МХДҚ раисининг ўринбосари этиб тайинланди

Полковник Тимур Шабданбеков МХДҚ раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда махсус хизматдан билдиришди.

Маълумотга кўра, бунгача мазкур лавозимдаги генерал-майор Бекбосун Апсатаров «бошқа хизматга ўтгани» туфайли ишдан кетган.

МХДҚдан буйруқни президент Садир Жапаров имзолаганини таъкидлашди. Аммо, президент сайтида бу ҳақда хабар эълон қилинмади.

Баъзи нашрлар Бекбосун Апсатаров хизматдан кетгани ҳақида 5 июлда шахсий манбаларга таяниб ёзган. Аммо бу маълумотни махсус хизматдан ҳам, президентнинг матбуот хизматидан ҳам тасдиқлашмаган.

Мазкур лавозимга Апсаттаров 2020 йилнинг октябрь ойида ўша вақтда Жапаров президент вазифасини бажарувчи бўлганда тайинланган эди. Шунингдек ЖапаровМХДҚ раиси этиб дўсти Камчибек Ташиевни тайинлаган.

Тимур Шабданбеков асли ким?

Тимур Шабданбеков.

Тимур Шабданбеков 48 ёшда. У Бишкек шаҳрида туғилган. 1996 йили Бишкекдаги Ички ишлар вазирлигининг олий мактабини тамомлаган. Полковник ҳарбий унвонига эга.

Шабданбеков меҳнат йўлини 1999 йилдан бошлаб МХДҚнинг турли соҳаларида ишлаб бошлаган. У МХДҚ қошидаги Коррупцияга қарши хизматида ҳам фаолият юритган.

2019 йили Шабданбеков ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбековнинг фармони билан миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ўринбосари ва махсус хизматга қарашли Давлат назорат хизмати раҳбари бўлиб ишлаган.