Боткен: Геревшин яйловида дам олишга чиққан фуқарога ўқ тегиб ҳалок бўлган

313
Иллюстратив сурат

Боткен вилоятининг Геревшин яйловида дам олишга чиққан фуқарога ўқ тегиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Боткен вилоят ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, 11 июль куни Боткен шаҳрида яшовчи 37 ёшли фуқаро таниши билан яйловга дам олишга бориб, чўпоннинг уйида қолган.

Милициядан маълум қилишича, 12 июль куни соат 14:30 атрофида «чўпон ўз уйи ичида ўқотар қуролини ўқлаётганда бехосдан отилиб кетиб, эшик ёнидан ўтиб кетаётган шахсга тегиб кетганини» айтишди.

Жароҳатланган турғунни Қурбақа участкасидаги ҳарбийларига олиб боришган. У ерда тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг, шифохонага олиб кетилаётганда турғун олган жароҳатлари туфайли Ўш-Исфана йўлида вафот этган.

Воқеа ҳақида милицияга Боткен вилоят касалхонасидан хабар берган. Ҳозирда тегишли экспертизалар тайинланиб, тергов ҳаракатлари бошланган